UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

19 дек 10:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

Муҳиддин Мамажонов бўлажак рақиби ҳақида: "У ўзини поп-ММА жангчисидек тутяпти"

Ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Муҳиддин Мамажонов 29 декабрь куни Тошкентдаги "Ҳумо Арена" мажмуасида ўтказиладиган Octagon 68 турнирида иштирок этади.

"Muradov Legion Team" жамоаси аъзоси ўша куни Тожикистон вакили Фазлиддин Мадраҳимов билан тўқнаш келади.

"Биз кўп гапирмаймиз. Мадраҳимов менга паст баҳо бераётгандек кўриняпти. У ўзини одобсиз тутиб, поп-ММА жангчисидек ортиқча нарсаларга бериляпти. Биз хотиржам тарзда чиқиб, мураббий режаси бўйича ўз ишимизни бажарамиз. Жангдан кейин у билан ким қўрқоқ эканини гаплашиб оламиз", деди Мамажонов.

Маълумот учун, Муҳиддин Мамажонов фаолияти давомида ҳозирга қадар 7 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Фазлиддин Мадраҳимов ҳисобида эса 13 ғалаба ва 5 та мағлубият бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг