UZ

Сўнгги янгиликлар

11:32Осиё чемпионатида биринчиликни қўлга киритган дзюдочиларимиз муносиб кутиб олинди 0 11:10Иноуэ — Аҳмадалиев жангидаги зарбалар статистикаси эълон қилинди 0 10:48Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради 0 10:26The Ring P4P рейтингини янгилади. Кроуфорд энди тенгсиз! 0 10:03Юнон-рум курашчиларимиз Хорватияга жўнаб кетди 0 09:39Ливерпулдаги ЖЧда муваффақиятли қатнашган бокс терма жамоамиз Тошкентга қайтди 0 09:16Ҳусанов рамзий термадан жой олди 0 08:53Иноуэнинг промоутери Боб Арум илк бор Аҳмадалиев билан жангга муносабат билдирди 0 08:29Арман Дюплантис таяниб сакраш бўйича 14-марта жаҳон рекордини ўрнатди 0 08:02Муроджон Аҳмадалиев: "Озгина вақт етмай қолди" 0 01:28Элит ОЧЛ. "Насаф" аламли тарзда "Ал Аҳли"га имкониятни бой берди 0 21:47Ғуломжон Абдуллаев – жаҳон чемпионати совриндори 0 18:17"Кроуфорд фаолиятини тугатса, хурсанд бўлардим" - Рой Жонс 0 17:51Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди 0 17:26Сауль Альварес Теренс Кроуфордга ютқазганидан сўнг пост қолдирди 0

20 фев 13:56
Янгиликлар

Енгил атлетика

Мукофот жамғармаси 350 миллион сўмлик Тошкент халқаро марафонига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди + ФОТО

Хабарингиз бор, 22 март куни Тошкент шаҳрида "Наврўз" байрамига бағишланган II Тошкент Халқаро марафони ўтказилади.

Бугун, 20 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги биносида ушбу марафонга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди. 

Унда Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари Элбек Шукуров, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раиси Андрей Абдувалиев, федерация бош котиби Камолиддин Рўзимуҳаммедов, марафон ташкилий қўмитаси аъзолари, ОАВ ходимлари ва спортчилар иштирок этишди. 


Анжуман давомида мутасаддилар халқаро марафоннинг аҳамияти, ташкилий жараёнлари ҳақида гапириб ўтишди. 

Элбек Шукурув ушбу марафон юртимизда спортга кўрсатилаётган эътибор самараси эканлиги, мазкур тадбир орқали юртимизда спорт туризми ривожига ҳам ҳисса қўшилишини айтди, марафоннинг ташкилий жиҳатлари, ушбу марафоннинг мукофот жамғармаси 350 миллион сўм эканлиги ҳақида маълумот берди. 



Анжуманда Ойбек Касимов сўзга чиқар экан, ушбу марафон юртимизда спортни оммалаштиришга ўз ҳиссасини қўшишини алоҳида таъкидлади.

Андрей Абдувалиев ва Камолиддин Рўзимуҳаммедов бу йилги халқаро марафоннинг ташкилий масалалари ҳақида гапириб берди. Унга кўра, аввалги йили ташкил этилган марафонда 30 мамлакат вакиллари иштирок этган бўлса, бу йил ушбу кўрсаткич икки бараварга ошиши кутилаётганини, шунингдек иштирокчилар борасида ҳам ўсиш бўлишини айтиб ўтди. Марафонни ташкил этиш учун ташкилий қўмитага тажрибали мутахассислар жалб этилгани алоҳида таъкидланди. 

Шундан сўнг ОАВ ходимлари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.


Марафонга келадиган хорижий спортчилар коронавирус бўйича текширувдан ўтказиладими?

Дарҳақиқат, коронавирус мавзуси бугунги кунда кенг муҳокама қилинмоқда. Аммо, дунё бўйлаб спорт тўхтаб қолгани йўқ. Марафонни ташкил этиш учун ҳукумат даражасида ҳужжатлар тайёрланган. Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги олдига ҳам тегишли вазифалар белгиланган. Умуман, ушбу йўналишда ҳам дунё тажрибаси асосида тайёргарлик олиб борилмоқда. 


Марафонда Олимпия очколарини бериш масаласи

Ушбу марафон AIMS (Халқаро узоқ масофа ва марафонлар ассоциацияси) тақвимига киритилган. Унда спортчининг қўлга киритилган очколари ва ўрни учун рейтинг баллари берилади. Мусобақа орқали спортчи ўз рейтингини кўтариб олиши мумкин бўлади.




Марафон трассаси ҳақида

Ушбу марафон трассаси учун халқаро сертификат берилган. Ушбу трасса Осиё чемпионати талабларига ҳам жавоб беради. 


Марафонда иштирок этиш учун нима қилиш керак?

15 мартгача марафон расмий сайти - uzmarathon.uz сайтида рўйхатдан ўтиш керак. Бундан ташқари, Ўзбекистон енгил атлетика федерациясида ҳам иштирокчиларни оффлайн тарзда рўйхатдан ўтказиш йўлга қўйилган. 


Марафонда қатнашиш учун бадал пуллари бор:

1, 5 км масофадаги югуришда иштирок этиш учун - 60 000 сўм

3 км - 80 000

21 км - 100 000

42 км - 200 000

Барча стартлар кетма-кет амалга оширилади. Демак, бир иштирокчи икки хил йўналишда қатнаша олмайди. 


Токио Олимпиадасида марафон учун лицензиялар қисқартирилди. Бунинг эвазига етакчи атлетларни Ўзбекистонга чақира олишимиз мумкинми? Ўзбекистонлик марафончи Ситора Ҳамидова айни пайтда қандай формада?

Ҳа, Олимпия ўйинларида марафон учун лицензиялар қисқартирилди. Атлетлар Тошкентдаги марафонда ҳам иштирок этишлари мумкин бўлади. 

Ситора Ҳамидова ҳам марафонда қатнашади. Бундан ташқари айни пайтда Қирғизистонда йиғин олиб бораётган атлетларимиз - Петров, Хмелевская, Тунгускова каби спортчиларимиз ҳам иштирок этиши мумкин. 

350 миллионлик мукофот жамғармаси қайси манбаалар асосида молиялаштирилади?

Ҳаражатлар ҳомийлар ҳисобидан қопланади. Шунингдек, ҳозирда ҳомийлик бўйича ишлар ҳам олиб борилмоқда. Бундан ташқари, давлат ҳам марафонга пул ажратган. 


350 миллион сўмлик мукофот жамғармаси жаҳондаги етакчи марафончиларни жалб қилиш учун камлик қилмайдими?

Тўғри савол. Бундай сумма билан жаҳоннинг етакчи марафончиларини қизиқтириб бўлмайди. Табиийки, марафончилар узоқ йўл босиб, турли ҳаражатлар орқали келишади. Рейтингда кучли ўн бешликка кирган спортчи учун бундай пуллар камлик қилади. Бизнинг асосий мақсадимиз - халқни спортга қизиқтириш, спортни оммавийлаштиришдан иборат. Аммо келажакда ушбу масала бўйича ҳам иш олиб борамиз. 


Анжуманда иштирок этган спортчиларимиз ичида Жалолиддин Машарипов ҳам сўзга чиқди: "Бундай марафон ташкил этилаётганидан хурсандман. Ушбу йирик спорт тадбирига машҳур спортчиларни ҳам жалб этиш лозим. Бундай тадбирлар орқали спортга қизиқиш янада ортади", - деди "Пахтакор" футболчиси. 

Шу тариқа, II Тошкент халқаро марафонига бағишланган матбуот анжумани ўз ниҳоясига етди. 


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Фото: Алимурод Мамадаминов


Рейтинг:    

Фикрлар

   
21 фев 09:32:31
SPRINTERshashist
Марафонда 350 миллион мукофот жамгармаси бор экан . Нима учун взнос куйдинглар 60мингдан 200минггача? Ман хам катнашмокчи эдим. Киморми харомми деб иккиланиб турибман. Марофонни энг фойдали жихати тайёргарлик хисобига саломатлик идеал холатигача келиши мумкин . Шу томони кимордан ажратиб турибди.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг