18 сен 15:17
Янгиликлар
Бокс/ММА

Мураббий Гусковнинг Анкалаевдан устунлик жиҳатини айтди
Гусковнинг мураббийи Гор Азизяннинг фикрича, спортчи ярим оғир вазн тоифасида рақибларига катта муаммолар яратади.
"Гусков — нокаутчи. Магомед Анкалаевдан фарқли ўлароқ, Богдан рақибни йиқита олади. У ҳамма учун хавфли. Унда кучли зарба бор. Анкалаев Никита Крилов билан қийин жанг ўтказганди, аммо Богдан уни нокаут қилди. Чунки Гусковнинг зарбаси жуда кучли. У ривожланмоқда, юқори чўққиларга чиқмоқда. Ҳали у кўпчиликни ҳайратда қолдиради", — деди мураббий Гор Азизян.
Ҳавола :
Манба : MMA Metaratings
Фикрлар