UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Ислом бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокидан ОНЛАЙН 0 20:29Бугунги кун ҳисобида илк медалимиз ОЛТИН бўлди. Умумий медалларимиз 80 тага етди 0 19:29Мария Тимофеева Люксембург турниридаги юришини бошлади 0 19:08Globe Soccer Awards талқини бўйича йил мураббийи мукофотига даъвогарлар номи эълон қилинди 0 18:47Жавоҳир Синдаров ҳам Жаҳон кубоги 1/2 финалида! Финал чиптаси учун ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз! 0 18:26Рожер Федерер Халқаро теннис шон-шуҳрат залига киритилади 0 18:05Дубайда ўтказиладиган IBA Жаҳон чемпионатида нечта мамлакат боксчилари қатнашиши айтилди 0 17:42"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди 0 17:21Дана Уайт Фрэнсис Нганнунинг унга қўл кўтарганини эслади 0 17:00Таэквондочиларимизнинг кейинги мусобақаси Бангкок Гран-при челленжи бўлади 0 16:39Саидотахон Нуриддиновнинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 16:18Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда 0 15:57Бу қизиқ! Фабио Уордли чемпион дея эълон қилинган WBO рейтингида Баҳодир Жалолов нечанчи ўринни эгаллаб турибди? 0 15:36Ар-Риёд-2025. Гандболчи қизларимизнинг Туркияга қарши ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:15Хабиб Ислам Махачевнинг Оқ уйдаги UFC турнирида қатнашишини истамаслигини айтди 0

29 авг 11:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мурат Гассиев ниҳоят қайтмоқда, у жанг санасини эълон қилди

Теглар :  Мурат Гассиев
Биринчи оғир вазн (90,7 кг) тоифасида собиқ икки йўналиш чемпиони Мурат Гассиев (30-1, 23 KO) рингга қайтаётганини маълум қилди.

Россиялик боксчи катта танаффусдан сўнг, ниҳоят 30 сентябрь куни ўз жангини ўтказади.

"Ҳаммага салом! Ниҳоят, ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Туркияга етиб келдик. Яхши янгиликлар бор: кейинги жангим 30 сентябрь куни бўлиб ўтади. Ҳаммага омад! Биз эса тайёргарликни давом эттирамиз", — дея ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали янгиликни улашган Гассиев.

Аввалроқ Гассиевнинг рақиби катта эҳтимол билан швециялик Отто Валлин (25-1, 14 KO) ёки конголик Мартин Баколе (19-1, 14 KO) бўлиши мумкинлиги айтилганди. Тез кунда 29 ёшли Муратнинг рақиби расман маълум қилинади. Гассиев 2016 йилнинг декабрида ҳамюрти Денис Лебедевни мағлуб этиб, IBF чемпионлик камарини қўлга киритган. 2018 йилнинг февралида эса кубалик Юниер Дортикосдан WBA камарини тортиб олганди. У фаолиятидаги ягона мағлубиятини супероғир вазн тоифасида учта асосий камар соҳиби бўлиб турган украиналик Александр Усикдан қабул қилиб олган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг