08 янв 17:17
Янгиликлар
Бокс/ММА
Мурата Канелонинг ўрнига суперчемпионга айланди
Япониялик боксчи Риота Мурата (16-2, 13 КО) Канелонинг ўрнига WBA йўналишининг суперчемпионига айланди.
Мексикалик боксчи Сауль Альварес ўрта вазндаги WBA Super камарини бўшатиб қўйганидан сўнг, шундай қарор қабул қилинди.
Аввалроқ, япониялик боксчида WBAнинг Regular камари мавжуд эди. Канело эса суперчемпион ҳисобланарди.
Мурата сўнгги маротаба бир йил олдин жанг қилган ва ўшанда у Стивен Батлерни бешинчи раундда нокаутга учратганди.
Ҳавола :
Манба : isport.ua
Фикрлар