UZ

Сўнгги янгиликлар

19:19Рамазон Темиров UFC'даги кейинги жанги учун Таиландда тайёргарлик кўрмоқда (ФОТО) 0 18:40Оғир атлетикачиларимиз Ҳиндистондаги Осиё чемпионатида қатнашади 0 18:16Нурсултон Рўзибоев иштирокидаги UFC Боку турнири учун қизиқарли жанглар эълон қилинди 0 17:49Мессининг собиқ клуби банкротлик ёқасида 0 17:28Тошкентда ўтадиган Octagon 87 турнири асосий кардининг бир нечта жанглари тасдиқланди + ПОСТЕР 0 17:07Хабиб бир йил аввал Чимаевнинг Стрикленд билан жангдаги хатосини айтган эди 0 16:46Mangu 3 турнирининг қизиқарли жангларидан бири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:25"Манчестер Сити" Винисиусга даъвогарлик қилмоқда 0 16:04Шон Стрикленд кейинги рақиби ким бўлишини айтди 0 15:43Стрикленд — Чимаев билан треш-ток ҳақида: "Буни сизлар учун қилгандим, йигитлар" 0 15:22Британияда Жалолов — Итаума жангининг эҳтимолий санаси айтилди 0 15:01"Ливерпуль" "Реал"дан Хаби Алонсо ҳақида маълумот сўради 0 14:40"Тошкент, тайёрлан!". Жукембаев Эргашевга қарши жанг олдидан баёнот берди 0 14:19Хоразмда самбочилар хотира турнирида беллашди 0 13:58Дрикус дю Плесси Чимаев мағлубиятидан сўнг: "Менимча, яна чемпион бўламан" 0

27 мар 13:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Муроджон Аҳмадалиев баҳордаёқ рингга қайтмоқчи

Биринчи ярим енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев ўтган йилнинг сентябрь ойида ушбу вазнда мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэга имкониятни бой берганидан бери ҳали жанг ўтказгани йўқ.

Чарм қўлқоп устамиз шу йилнинг май ойида рингга қайтишни режалаштираётганини маълум қилди.

"Мен вариантларни ўрганяпман ва тез орада қарор қабул қиламан. Жуда катта эҳтимол билан май ойида рингга қайтаман, - деди 31 ёшли ўзбекистонлик боксчи The Ring нашрига берган интервьюсида. - Ўша жангда жиддий жароҳат олмаганим учун тезроқ рингга қайтишни истадим. Мен Иноуэ билан яна бир бор учрашишдан мамнун бўлардим, аммо унинг ҳимоя мажбуриятлари билан бу қийин масала".

"Албатта, мен бир қатор хатоларга йўл қўйдим, аммо энди бу муҳим эмас, - дея қўшимча қилди Аҳмадалиев Иноуэ билан жангни эслаб. - Гап-сўзлар ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Ўшанда мен жангга қайта олмадим ва бу менинг айбим. Дунёнинг энг яхшиларидан бири билан жанг қилиш шараф ва катта сабоқ бўлди. Тан оламан, ўша оқшом Иноуэнинг ҳолати яхшироқ эди. Ажойиб жанг режаси, кучли интизом. У буни уддалади".

Ҳозирги ҳолатда Аҳмадалиев чемпионлик жангида рингга қайтишни хоҳлайди, шунинг учун ярим енгил вазн тоифасига кўтарилишга ҳам тайёр. Унга тезроқ рингга қайтиш муҳимроқ.

"Мен биринчи ярим енгил ёки ярим енгил даражадаги ҳар қандай жанглар учун очиқман - агар бу маънога эга бўлса, - деди Муроджон. - Мен камар учун жанг қилишни афзал кўрардим, лекин бу менинг қўлимда эмас. Matchroom компанияси билан яхши муносабатдаман, жамоам кейинги жанг устида ишламоқда. Менда ҳали кўп куч бор ва бокс мухлисларини хурсанд қилмоқчиман".

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг