17 янв 13:34
Янгиликлар
Бокс/ММА
Муроджон Аҳмадалиев - Даниель Роман. Чемпионлик жанги Ўзбекистонда трансляция қилинади
Хабарингиз бор, 30 январь куни (Ўзбекистонда 31 январь тонги) ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев икки йўналиш чемпионлиги учун жанг қилади.
WBA ва IBF камари учун Аҳмадалиев америкалик Даниель Романга қарши рингга кўтарилади.
"Спорт" телеканали директори Зоҳид Каримов Твиттердаги саҳифаси орқали маълум қилишича, мазкур жанг "Спорт ТВ" орқали трансляция қилинади. Аммо, З.Каримов жанг жонли эфирда кўрсатилиши борасидаги хабарга аниқлик киритмаган.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар