UZ

Сўнгги янгиликлар

16:3013 та жангдан 10 таси муддатидан аввал якунланган UFC Sacramento турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 15:50Анвар Анваров Швейцариядаги "Бриллиант Лига" босқичида иштирок этди 0 14:25Баҳодир Жалолов ва Бектемир Мелиқўзиев Осиё ўйинларига борадими? 0 13:35Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испания ва Уругвай билан ўйнайди 0 13:08Ёш дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатини кучли учликда якунлашди 0 12:32Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган 2027 йилги Жаҳон чемпионати логотипи эълон қилинди 0 11:14Александр Усик Бивол ва Бетербиевни тилга олмаган ҳолда дунёнинг энг яхши 5 нафар боксчисини айтди 0 10:34"Бавария" "Боруссия"ни мағлуб этиб, 2026 йилги Германия Суперкубоги эгасига айланди 0 00:46Хотамбек Бойназаров иштирокидаги Mangu 4 асосий жанги биринчи раундда якунланди 0 00:23Mangu 4: Нодирбек Ахатжонов турнирнинг иккинчи асосий жангида октагонга чиқди 0 19:07Исроил Мадримов Президент томонидан давлат мукофоти билан тақдирланди 0 18:33Мунира Абдуллаева Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади 0 17:36WBA чемпиони Роландо Ромеро: "100 миллион доллар эвазига ҳатто ўз отамнинг ҳам юзига ураман" 0 16:55"Барселона" Родри, Гордон ва Адейемини рўйхатдан ўтказди. Янги ўйинчилар "Эльче”га қарши майдонга тушишлари мумкин 0 16:06Бектемир Мелиқўзиев ҳақиқатан ҳам Армандо Ресендис билан жанг қиладими? Менежер жавоб берди 0

14 ноя 01:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

Муроджон Аҳмадалиев: "Камарларимни ҳимоя қилишга тайёрман"

Муроджон Аҳмадалиевнинг ҳимоя жангидаги рақиби ўзгаргани ҳақида хабар берган эдик.

Боксчимиз машғулот жараёни, рақиби ўзгаргани ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Умид қиламанки, Ронни ўзини яхши ҳис қилмоқда. Унинг мен билан жанг қила олмаслиги ачинарли ҳолат, аммо Хосе учун ажойиб имконият ва ишончим комилки, у бу жангда бор имкониятини ишга солади. Лагерда ҳаммaси яхши бўлди, ўқув-машғулоти узоқ давом этди, жанг бир неча бор бекор қилинди, лекин биз спорт залида қолдик. Камарларимни ҳимоя қилишга тайёрман. Бизда янги спорт зали бор. Биз уни яхши кўрамиз. Бу бизнинг янги уйимиз. Имкониятлар етарлича, жой кенг ва янги ринглар мавжуд. Лагерда бўлиш ҳар доим ёқимли, чунки Жоэл Диаc ва жамоа - катта оиламиз.

Биз жуда кўп ҳазиллашамиз, бироқ яхши ишлаймиз. Спорт залида инглиз, испан, ўзбек ва рус тиллари аралашмасидан яратилган ўз тилимиз бор. Буларнинг барчаси қизиқарли, сабаби машғулотлар тугагач биз ўзимиздан завқланганимизга ишонч ҳосил қиламиз. Бирга овқатланамиз, ухлаймиз, боксни чуқурроқ ўрганамиз, интизом масаласи бошқаларникидан кам эмас", - деди МJ КАKА.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
14 ноя 09:52:36
Fahritdin Tashkenbaev
Пул масаласи уртада булмаганда Жахон чемпиони бир хафта колганда ракиби узгаришига рози булиши керак эмас! Канча номзодлар чемпион билан учрашишга орзуманд булиб юрадию , каёкдаги Риос бошига бунака бахт куши келиб кунса! Мурод ютказиб куйсачи! Чемпионни обруси булиши керак! Бу сизларга трали -валимас!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг