UZ

Сўнгги янгиликлар

21:06Лео Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди 0 20:28Чимаев октагонга қайтишга тайёр! У ким билан жанг қилмоқчи эканини айтди 0 19:49Жонсон Умар Нурмагомедовнинг Ядонг билан жангидаги хатосини айтди 0 19:26Султонов икки ғалабаси эвазига асосий тўрга чиқди. Илк даврада ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз! 0 19:01Расман. Англия терма жамоаси аъзоси "Ал-Ҳилол"га ўтди 0 18:26Тайсон Фьюри Хргович билан жанг учун шартини айтди 0 17:45"Дана Уайт доғистонликларга ҳамма нарсага рухсат беради" - UFC жангчиси 0 17:13Даниэль Дюбуа ва Фабио Уордли ўртасидаги реванш санаси маълум қилинди 0 16:46Платини "Олтин тўп"ни Кварацхелияга бермоқчи 0 16:07"Ҳеч ким бу жангга рози бўлмайди" — Хукер Усман Нурмагомедовнинг UFCдаги эҳтимолий дебюти ҳақида гапирди 0 15:30Хргович: "Итаума рақибларим орасида энг яхшиси, аммо..." 0 14:59Янгиланган WTA рейтингида Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси ўзгарди 0 14:33Платини Инфантинони танқид қилди ва уни ФИФАдан истеъфога чиқишга чақирди 0 14:08Тайсон Фьюри: "Агар гап сотиш учун чемпионлик камарлари берилганда, мен мутлақ жаҳон чемпиони бўлардим" 0 13:39Mangu 5 турнири учун яна бир қизиқарли жанг тасдиқланди + ПОСТЕР 0

06 фев 17:03
Янгиликлар

Бокс/ММА

Муроджон Аҳмадалиев ЎзДЖТСУда талабалар билан учрашди + ФОТО

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида бокс бўйича жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинлари совриндори, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони соҳиби Муроджон Аҳмадалиев билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Олимпия ўйинлари совриндори Рустам Саидов, бокс бўйича терма жамоамиз аъзолари, университет профессор-ўқитувчилари, талабалар иштирок этди.

Маълумки, кўплаб спорт турлари бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг аксарият қисмини Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети талабалари ташкил этишади. Ушбу ўқув юрти тарбияланувчилари терма жамоаларимизнинг негизини ташкил этади, десак ҳам муболаға бўлмайди.

Тадбирда илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Рашид Маткаримов терма жамоаларимизда Токио Олимпиадасига олиб борилаётган тайёргарлик, спортчиларимизнинг лицензион мусобақаларга тайёрланиши учун ҳукуматимиз томонидан яратиб берилаётган шароитлар ҳақида гапириб берди. 

Учрашув давомида мамлакатимизда спортни ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор ёшларимизнинг ҳар томонлама соғлом ва баркамол инсонлар бўлиб вояга етиши, халқаро майдонларда иқтидор ва салоҳиятини кенг намоён этишида муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудида яратилган кенг имкониятлар туфайли спорт миллионлаб ёшларнинг севимли машғулотига айланди. Иқтидорли ёшлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, улар халқаро миқёсдаги нуфузли спорт мусобақаларида муносиб иштирок этмоқда. Юртимиз спортчилари жаҳон ва қитъа чемпионатлари, Олимпия ва Осиё ўйинларида юқори кўрсаткичларга эришаётир.

– Ҳозирги ёшларга ҳавас қиламан, – дейди Рустам Саидов. – Спорт билан шуғулланаман деган йигит-қизнинг орзуларини рўёбга чиқариш учун барча шароит ва имконият бор. Бундан ёшларимиз унумли фойдаланиши зарур.

Учрашувда Муроджон Аҳмадалиев ўз фаолияти, спортда эришган натижалари ҳақида батафсил сўзлаб берди. Шунингдек, яқиндан ёрдам бераётган устозларига хусусан, университет рахбариятига ўз  миннатдорчилигини изҳор этди.

– Бу каби учрашувлар спортчиларимизнинг ютуқларидан ибрат олиб, бугунги шароитларнинг қадрига етишга ундайди, – дейди Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабаси Жасурбек Эгамов. – Биз, ёшлар юксак эътибор ва ғамхўрликка жавобан бор куч ва билимимизни юрт равнақи учун сарфлашимиз лозим.

Президентимизнинг Муроджон Аҳмадалиевга йўллаган табригида таъкидланганидек, эл-юртимизнинг ишончини оқлаб, мустақил Ўзбекистон спорти тарихида мутлақо янги ва ёрқин саҳифа очган ушбу оламшумул зафар соҳиби бўлган Муроджон каби жасур ва ватанпарвар ўғлонларимиз билан ҳақли равишда фахрланамиз. 

ЎзДЖТСУ матбуот хизмати




Рейтинг:    

Фикрлар

   
07 фев 13:41:46
Xusniddin94724
Adminlar Murodjon Axmadaliyev chempionlik jangida qancha miqdorda ganarar olgani haqida ma'lumot beringlar.
   
06 фев 18:06:37
Anvar Abdumurodov
Tinch qoyinglar Kamarni himoya qilish jangiga tayyorlansin endi. SHAHRAM ni eslanglar
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг