UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0

28 окт 09:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

Муроджон Аҳмадалиев: "P4P юлдузи катта "вызов"ларга тайёр эмас экан"

Биринчи ярименгил вазнда собиқ жаҳон чемпиони, WBA камари учун расмий даъвогар Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум бўлганди.

Аҳмадалиев (12-1, 9 КО) 14 декабрь куни Монте-Карло шаҳрида Matchroom промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилаётган проф бокс оқшомининг марказий жангида мексикалик 27 ёшли Рикардо Эспиноса Франко (30-4, 25 КО)га қарши рингга чиқади. Ўн икки раундлик жанг ярименгил вазнда вактинчалик WBA камари учун бўлиб ўтади. 

"Ишга қайтганимдан хурсандман. Афтидан, бу P4P юлдузи, яъни Иноуэ ҳали катта чақирувларга тайёр эмас экан. Мендан қочишда давом этаверсин. Мен барибир ўзимга тегишли нарсани қўлга киритаман. Муроджонни кутинг, декабрь анча қайноқ бўлади", — деди 29 ёшли чарм қўлқоп устамиз. 

Эслатиб ўтамиз, Муроджон Аҳмадалиев япониялик мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэнинг WBA чемпионлик камарига расмий ва мажбурий даъвогар ҳисобланади. Наоя декабрь ойининг сўнггида австралиялик Сэм Гудманга қарши рингга кўтарилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг