UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0 11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0 10:33Бугун ҳам Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз (Жуфтликлар) 0 10:02Пётр Ян: "Мовсарнинг Волкни мағлуб этиш учун иккита варианти бор" 0 09:31Асу Алмабаевнинг мураббийи UFC камари собиқ даъвогарига қарши жанг учун тайёргарлик режасини ошкор қилди 0

22 авг 11:34
Янгиликлар

Бокс/ММА

Муроджон Аҳмадалиевга Ўзбекистоннинг ўзидан рақобатчи чиқмоқда

Профессионал бокснинг иккинчи энг енгил вазн тоифасида фаолият олиб борувчи бухоролик Муҳаммад Шехов камар учун рингга чиқади.

Бу ҳақда Муҳаммад ҳамкорлик қилувчи RCC Boxing промоутерлик компанияси Бош директори Герман Титов маълум қилди. Россияда истиқомат қилувчи Шехов ҳам Ўзбекистон, ҳам Россия байроқлари билан ўз жангларига чиқиб келади. 

"Муҳаммад Шехов учун ҳозир энг яхши вариант — бу ўз вазн тоифасида WBA Interim камари учун жанг қилиш. Вақтинчалик чемпион эртами кечми тўлақонли чемпион билан жанг қилади ё ўзи тўлиқ чемпионга айланади. Ростдан ҳам шундай бўлиши мумкин. Наоя Иноуэ яна бир-иккита жанг ўтказиб, юқоридаги вазнга кўтарилади. Ҳозирда биз Шеховнинг WBA Interim камари учун жанг қилиши бўйича музокара олиб боряпмиз", деди Титов.

Маълумот учун, айни пайтда иккинчи энг енгил вазн тоифасида WBA вақтинчалик камари ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиевга тегишли бўлиб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг