UZ

Сўнгги янгиликлар

14:55"Тайёрман!". Ҳасанбой Дўсматов Бибоссиновга қарши жанг ҳақидаги саволга жавоб берди 0 14:28Бобур Қурбонов Prime FL камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил маълум! 0 14:04"Атлетико" Альваресни "Арсенал"га қанчага сотишга тайёрлиги маълум 0 13:39Таэквондочиларимиз "Taiyuan 2026 World Taekwondo Women’с Open Championships" Очиқ чемпионатида қатнашади 0 13:12Яхши хабар! Достон Бозоров Али Абдел-Азиз билан келишувга эришди 0 12:39Шара Буллетнинг Москва турниридаги янги рақиби маълум бўлди + ПОСТЕР 0 12:13"Шокдан ҳам баттар". УЕФА раҳбари Чеферин ЖЧда Балогун билан боғлиқ жанжалга муносабат билдирди 0 11:47Ислам Махачев: "Олдинда учта томошабоп ва оғир жанг кутиб турибди" 0 11:19Полина Кудерметованинг US Open 2026 саралашидаги учрашуви 68 дақиқа давом этди 0 10:49Мирафзал Ахтамов ва яна икки вакилимиз Дубайдаги ММА турнирида иштирок этади + ПОСТЕР 0 10:11Суперлига. Бугун учта қизиқарли учрашув бор 0 09:38Махачев: "Гэрри менга жиддий жанг таклиф қилди, деб бўлмайди" 0 08:35Жаҳонгир Воҳидов — Абу Даби халқаро шахмат фестивали ғолиби! 0 18:44Конор Макгрегор: "Холлоуэй UFC тарихидаги энг калтакланган шахс" 0 18:18“Манчестер Сити” рекорд хариди бўлган Эллиот Андерсон дебют ўйинида жароҳат олди 0

15 май 16:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги жанги бўйича аукцион ўтказилади: бошланғич нарх 150 минг доллар

Биринчи ярим енгил вазн тоифасида икки йўналишда жаҳон чемпиони ҳисобланган ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги жангини ташкил этиш бўйича промоутерлик савдолари ўтказилади.

WBA ушбу йўналишда чемпион Аҳмадалиев ва мажбурий даъвогар Ронни Риос ўртасидаги жанг бўйича келишиб олиш учун 6 май кунига қадар муддат қўйганди. Аммо томонлар бу муддат ичида келиша олишмади. Энди WBA ушбу жангни ташкил этиш ҳуқуқини қўлга киритмоқчи бўлган промоутерлар учун савдо эълон қилди. 

Унга кўра, жангни ташкил этмоқчи бўлган компания учун нарх 150 минг доллардан бошланади. Келиб тушадиган пулнинг 75 фоизи Аҳмадалиевнинг жамоасига, 25 фоизи эса америкалик Риос томонга берилади. 

Аукцион 24 майга қадар давом этади. 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг