22 ноя 13:14
Янгиликлар
Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги рақиби бир неча кун ичида маълум бўлади
У Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Кутиб олиш маросимида у қисқа интервью бериб ўтди.
"Навбатдаги жангим камарларни бирлаштириш мақомида бўлади. Бир неча кундан сўнг, аниқроғи 27 ноябрь куни Стивен Фултон ва Брендон Фигероа ўртасида жанг ўтказилади. Ушбу тўқнашув ғолиби иккита камарни қўлга киритади. Ғолиб боксчи билан мен жанг ўтказаман", - деди Аҳмадалиев.
Olamsport.com маълумоти: Айни пайтда Аҳмадалиевнинг вазнида WBC камари Брэндон Фигероа, WBO камари эса Стивен Фултонга тегишли. Ҳар икки боксчи 28 ноябрь тонгида ўзаро жанг ўтказади. Ғолиб боксчи икки камарга эга бўлади. Мазкур жанг ғолиби катта эҳтимол билан Муроджон Аҳмадалиевга қарши рингга кўтарилади. Ушбу жангда ғалаба қозонган боксчи иккинчи енгил вазн тоифасининг мутлақ чемпионига айланади.
Фикрлар
Mutloq chempion bolgandan sòng u vaznda qolish unchalik xam maqbul variant emas. Xar bitta vaznda kamarni qimoya qilish muddati bor. Kamar bormi ximoya qilish majbur. Agar aytilgan vaqtda ximoya qilmasa u kamardan mahrum bòladi. Keyin esa kamarlar xar bitta yònalishdagi reyting peshqadamlari jang qilish orqali yangi chempionlarga beriladi. Misol uchun Ahmadaliyev WBA yònalishida reytingda 1 òrinda u boshqa vaznga òtadigon bòlsa òz òzidan 2 va 3 òrindagilar vakant qolgan kamar uchun davogar xisoblanadi