UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

15 авг 09:40
Янгиликлар

Теннис

Надаль яна дунёнинг биринчи ракеткасига айланади

Цинциннати шаҳрида старт олган турнирдаги теннисчиларнинг очколари ҳисоб-китоб қилинганда шу нарса маълум бўлди-ки, Рафаэль Надаль яна дунёнинг биринчи ракеткасига айланади.

Бу ҳолат швейцариялик теннис юлдузи Рожер Федерернинг “Мастерс” сериясига кирувчи Цинциннати турнирида қатнашмаслигини маълум қилгач аён бўлди.

Цинцинатти турнирининг ўтган йилги финалчиси, айни пайтда дунёнинг биринчи ракеткаси бўлиб турган британиялик Энди Маррей ҳам аввалроқ мусобақада қатнаша олмаслигини маълум қилганди. Бунинг натижасида у 600 очкосидан маҳрум бўлади.

Айни пайтда онлайн рейтингда Маррейнинг ҳисобида 7150, Федерерда 7145, Надалда эса 7475 очко бор. Бу эса Рафаэлни дунёнинг биринчи ракеткасига айлантиради. 


Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
15 авг 10:13:32
Shahzod_sms
Mallades Rafa
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг