UZ

Сўнгги янгиликлар

14:44Карлос Пратес кейинги жангини Ислам Махачевга қарши камар учун ўтказар экан 0 14:23Тайсон Фьюри кейинги жанги муддатини айтди 0 14:02Умар Кремлёв Жон Жонс учун бокс жанги ташкил қилмоқчи 0 13:41"Борнмут" 127 йиллик тарихида илк марта еврокубокларга чиқди 0 13:20Хабиб Нурмагомедовда яна солиқлар билан боғлиқ муаммолар юзага келди 0 12:59Алиреза Фирузжа: "Синдаров билан ўйин унчалик қониқарли бўлмади" 0 12:38Сергей Фомин босниялик рақиби олдида ожиз қолди 0 12:17"Реал" Моуринью учун "Бенфика"га 3 млн евро товон пули тўлади 0 11:56Усик ва Верхувен пирамидалар фонида нигоҳлар жангини ўтказди + ФОТО 0 11:35Дана Уайт: "Биз жангни Ойда ўтказишга мажбур бўламиз" 0 11:14Камилла Раҳимова ва яна бир теннисчимиз "Ролан Гаррос" асосий тўрида кортга чиқади 0 10:53Гвардиола мавсум якунлари ҳақида фикр билдирди 0 10:32Шон Стрикленд четлатилганига қарамай, машғулотларга қайтмоқда 0 10:11"Ролан Гаррос". Полина Кудерметова 1/2 финалга чиқди 0 09:50UFC рейтинги янгиланди: Двалишвили Стриклендни ортда қолдирди 0

20 сен 09:04
Янгиликлар

Кураш

Наманганда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди

Теглар :  Белбоғли кураш
16-18 сентябрь кунлари Наманган вилоятининг Наманган туманидаги спорт мактабида белбоғли кураш бўйича 2005-2006 йилларда туғилган ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик-тақвим режасидаги мазкур мамлакат чемпионати баҳсларида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан 200 нафарга яқин полвонлар иштирок этишди.

Юқори савияда ташкил этилган ушбу мамлакат чемпионатида йигитлар белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишларида 10 тадан вазн тоифасида, қизлар эса эркин йўналишда 8 та вазн тоифасида ғолиблик учун кураш тушишди. Мусобақанинг якуний натижаларига кўра қўйдаги спортчилар  ўз вазн тоифаларида  чемпионлик шарафига муяссар бўлишди. 


Йигитлар (белбоғли йўналиш)

48 кг. Фирдавс Ҳақназаров (Тошкент в.),  52 кг. Муҳаммадали Нуриддинов (ЎзДЖТСУ), 57 кг. Шуҳратбек Қирғизбоев  (Андижон),  62кг. Шоҳрух Тўлаганов (Тошкент в.) 68 кг. Илёсбек Ёқубжонов (Андижон),  75кг. Илёсбек Йўлдошев (Андижон), 82 кг. Асадбек Саидакбаров (Тошкент ш.), 90 кг. Отабек Қахрамонов (Андижон), 100 кг. Оллоберди Каримбердиев (Тошкент в.),  +100 кг. Умиджон Товбоев (Сирдарё).

Қизлар (белбоғли курашнинг эркин йўналиши)

44 кг. Сайёра Кенжаева  (Наманган), 48 кг. Мохирахон Қаххарова (Андижон), 52 кг. Барно Калмуатова (Қорақалпоғистон), 58 кг. Райҳон Шерумматова (Тошкент ш.), 66 кг. Севара Саженова (Қорақалпоғистон), 70 кг. Мухлисабону Ўралбоева (Тошкент ш.), 76 кг. Дурднона Мамуржонова (Тошкент в.), +76 кг. Хуршида Ослонбоева (Фарғона). 

Эркаклар (эркин йўналиш)

48 кг. Илёсбек Хамидбоев  (Наманган), 52 кг. Нажмиддин Умаров (Фарғона), 57 кг.Акбар Собиржонов (Андижон),  62кг. Аббосбек Аҳмаджонов (Наманган), 68 кг. Абутолиб Маҳкамов (Навоий), 75 кг. Диёрбек Абдунабиев (Тошкент в.), 82 кг. Шукрулло Маматкаримов (Фарғона), 90 кг. Миржалол Нодиров (Фарғона), 

100 кг. Мавлон Маматқулов (Фарғона), +100 кг. Нурбек Исақов (Наманган). 

Беллашувлар якунлангач ғолиб ва совриндорлар диплом ва медаллар  билан тақдирланишди. Тантанали тақдирлаш маросимида Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, бош котиби Абдухалил Маликов ҳамда терма жамоа бош мураббийи Шавкат Мирзақуловлар иштирок этишди. Таъкидлаш жоиз, ушбу мамлакат чемпионати миллий терма жамоага муносибларни саралаш вазифасини ўтаб берди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг