03 фев 14:41
Янгиликлар
Теннис

Наоми Осака ғалабали юришини давом эттирмоқда
Жаҳоннинг учинчи ракеткаси, япониялик теннисчи Наоми Осака Мельбурндаги турнирнинг учинчи даврасида британиялик Кэти Бултерга қарши кортга чиқди.
1 соат 47 дақиқа давом этган ўйинда Осака 3:6, 6:3, 6:1 ҳисобларида ғалаба қозонди ва тўртинчи босқичга йўл олди.
Энди у навбатдаги ўйинини руминиялик Ирина-Камила Бегуга қарши ўтказади.
Ҳавола :
Манба : GoTennis
Фикрлар