23 дек 18:02
Янгиликлар
Теннис
Наоми Осака: Спорт сиёсатдан ҳоли бўла олмайди
Япониялик теннисчи Наоми Осака ўзи ва бошқа спортчиларнинг сиёсатга бўлган муносабати ҳақида гапирди.
"Одамларга спортчиларнинг сиёсатга аралашиши ёқмайди. Масалан, Леброн Жеймс ирқчилик ҳақида гапирганда, журналистлар унга сиёсатга аралашмасдан тўп ҳақида ўйлашини айтишганди.
Инсонлар бизни шунчаки кучли организм деб билишади. Биз шунчаки катта мушаклардан иборат организм эмасмиз. Бизнинг ҳам ўз фикрларимиз бор. Бизни овозимизни шунча бўғишгани етар.
Биз ҳам атрофдаги воқеаларга муносабат билдирамиз. Спорт ҳеч қачон сиёсатдан ҳоли бўла олмайди, ҳечқачон!", - деди Наоми Осака.
Ҳавола :
Манба : GoTennis
Фикрлар