UZ

Сўнгги янгиликлар

11:28Самбо. Жаҳон чемпионатини иккита олтин медаль билан бошладик 0 09:30Осиё ўйинларида иштирок этаётган барча ўзбекистонлик спортчиларнинг натижалари битта саҳифада (LIVE) 0 20:05Расман: Отабек Шукуров Сербия клубига ўтди 0 19:47Осиё ўйинларининг сўнгги медалларга бой ўтадиган кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:50Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:22Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияга имкониятни бой берди 0 17:30Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида спортчиларимиз 9 та медаль қўлга киритишди: шулардан 4 таси олтин! 0 21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 21:00Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди 0 19:45Осиё ўйинларининг ўн иккинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 19:08Эртага Осиё ўйинларида боксчиларимизни учта финал кутмоқда (бошланиш вақтлари) 0 18:52Леау Роналдуга тегишли бўлган 7-рақам остида қайдномага киритилди 0 17:00Сауль Альварес октябрь ойида WBC чемпионлик камари учун жанг қилади 0 15:48"Яна офисдаман". Илия Топурия машғулотларни қайта бошлаганини маълум қилди 0 15:01Осиё ўйинларининг 12-кунини иккита кумуш медаль билан якунладик 0

02 янв 17:17
Янгиликлар

Футбол

"Насаф" Бозоров ва Голбан билан хайрлашди

Қаршиликлар раҳбарияти икки футболчига кейинги фаолиятида омад тилади.

"Насаф" футбол мактаби тарбияланувчиси, жамоамиз ярим ҳимоячиси Ойбек Бозоров клубимиз сафидаги фаолиятини якунламоқда.

Ойбек "Насаф" шарафини ҳимоя қилган йиллар давомида Ўзбекистон Суперлигасида бир марта чемпионлик, икки марта кумуш ва икки марта бронза медалларини қўлга киритди. Шунингдек, у жамоа билан биргаликда уч бор Ўзбекистон Кубоги ҳамда уч бор Ўзбекистон Суперкубогида зафар қучди.

Майдондаги фидойилиги ва жамоа ютуқларига қўшган ҳиссаси учун Ойбек Бозоровга самимий ташаккур изҳор этамиз ҳамда унинг профессионал фаолиятида омад тилаймиз", – дейилади хабарда.


Шунингдек, қаршиликлар маҳоратли ҳимоячи Игорь Голбан "Насаф"даги фаолиятини якунлаганини маълум қилди.

"У жамоамиз сафида тўп тепган даврида клубимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди ва муҳим ютуқларга эришишда ўз ҳиссасини қўшди.

Футболчига жамоамиз учун қилган хизматлари ва фидойилиги учун самимий миннатдорлик билдирамиз ҳамда унинг кейинги фаолиятида омад тилаймиз", – дейилади хабарда.


Ойбек Бозоров фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши кутилаётган бўлса, Игорь Голбан кейинги тақдирини "Андижон" билан боғлади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг