UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0

30 мар 15:02
Янгиликлар

Спорт курашлари

Ненад Лалович Олимпиаданинг кўчирилиши ва янги тақвим ҳақида гапирди

Бирлашган кураш дунёси (UWW) президенти Ненад Лалович Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) томонидан Токио-2020 Олимпиадасининг кўчирилишига муносабат билдирди.

"Олимпиаданинг 2021 йилга кўчирилгани расман эълон қилинди. Лекин ҳали мусобақанинг аниқ санаси маълум эмас. ХОҚ Олимпиада ташкилотчилари билан бирга бу масалани муҳокама қиляпти. Ўз навбатида ХОҚ квалификацион турнирлар бўйича ўз тавсиясини бериши керак. Шундан кейингина биз ўзгарган ва янгиланган тақвим ҳақида бош қотирамиз. 

Ҳа, бу жараён курашчиларнинг тайёргарлик жараёнига салбий таъсир кўрсатади. Лекин айни ҳолатда бизга спортчиларнинг соғлиғи ва хавфсизлиги барчасидан муҳим. Тез орада UWW Ижроия қўмитасининг телеконференцияси ўтказилади. Унда биз бу масалани ҳам муҳокама қиламиз. Янгилик бўлиши билан дарҳол бу ҳақида барча спорт курашлари дунёсини хабардор қиламиз", — деди Лалович UWW расмий сайтига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус сабаб Европа, Осиё, Африка ва Океания қитъалари ҳамда жаҳон квалификацион турнирлари бекор қилинган ва номаълум муддатга кўчирилган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг