24 дек 12:48
Янгиликлар
Бокс/ММА, Қизиқарли!
Netflix: Жошуа — Пол жангини пуллик стримда қанча одам томоша қилгани айтилди
Netflix стриминг платформаси супероғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа ва блогер Жейк Пол ўртасидаги жангнинг сотилган трансляциялари ҳақида маълумот берди.
Майамидаги жангни 33 миллионга яқин телетомошабин қонуний равишда пул тўлаб кузатиб борган.
Таққослаш учун, сентябрь ойида Теренс Кроуфорд ва Сауль Альварес ўртасидаги жангнинг томошабинлари 41 миллиондан ортиқ эди. Бу кўрсаткич ҳам рекорд эмас. Ўтган йилнинг ноябрь ойида Полнинг бокс афсонаси Майк Тайсон билан жанги 108 миллион кишининг эътиборини тортганди, айнан шу жанг рекорд ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Энтони Жошуа Жейк Полни олтинчи раундда нокаутга учратган эди. Боксчиларнинг умумий гонорари тахминан 200 миллион АҚШ долларини ташкил этди.

Ҳавола :
Манба : allboxing
Фикрлар