24 май 13:26
Янгиликлар
Бокс/ММА

Нейт Диас Хабиб Нурмагомедовни қўрқоқликда айблади
Америкалик таниқли ММА жангчиси Нейт Диас енгил вазнда собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовни қўрқоқ деб атади.
Диасннинг айтишича, Хабиб Конор Макгрегор билан реванш жангидан қочиб, фаолиятини якунлаган. Нейт бу хулосага Конорнинг фаолиятига бағишлаб ишланган ҳужжатли фильмни томоша қилгач келган.
"Макгрегорнинг фаолияти акс этган ҳужжатли фильмни кўрдим ва шундан келиб чиқиб ишонч билан айтаман, Хабиб реваншдан қочган", - дея ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзган Диас.
"Ҳа, Хабиб қўрқоқ, - дея қўшимча қилган америкалик.
Ҳавола :
Манба : fighttime
Фикрлар