11 май 16:42
Янгиликлар
Бокс/ММА

Нейт Диаз Макгрегорга қарши трилогия ҳақида гапирди
Америкалик аралаш яккакураш устаси, машҳур жангчи Нейт Диаз ирландиялик Конор Макгрегорга қарши эҳтимолий трилогия ҳақида гапирди.
"Мен Конор Макгрегор билан учинчи жангни ўтказишни истардим. Менимча, жанг ташкил этилади. У билан албатта жанг қиламиз", - деди Диаз Жейк Пол билан жангга бағишланган матбуот анжуманида.
Макгрегор ва Диаз UFC'да иккита жанг ўтказган. 2016 йилнинг март ойида бўлиб ўтган биринчи жангда Макгрегор Диазга мағлуб бўлган. Ўша йилнинг август ойида ўтказилган иккинчи жангда ирландиялик очколар ҳисобида ғалаба қозонган.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар