UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0 18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0 17:44Рамазон Темировдан нокаут бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0 16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0

02 янв 07:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нганну UFC билан янги шартнома имзолаш шартини айтди

Оғир вазнда UFC чемпиони Фрэнсис Нганну ташкилот билан янги шартнома измолаши учун шарт қўйди.

Нганну 22 январь куни Анахаймда бўлиб ўтадиган UFC 270 турнирида Сирил Ганга қарши октагонга кўтарилади. Ушбу жангдан сўнг Нганну ташкилот билан янги шартнома имзолайди. Фақат бунинг учун келишувда профессионал боксда ўзини синаб кўриш имконини берувчи банд бўлиши лозим. 

"Тайсон Фьюри, Деонтей Уайлдер – мен ўзимни шу даражада синаб кўрмоқчиман", — деди Фрэнсис ТМZ Sports нашрига берган интервьюсида. “Албатта, бу бошқа спорт тури, лекин зарба кўтара олишимга аминман. Мен ҳар доим боксда ўз кучимни синаб кўрмоқчи бўлганман ва фикримдан воз кечмайман. Агар биз UFC билан келишиб олсак ҳам, бокс шартноманинг бир қисми бўлиши керак, чунки мен фаолиятимни бокссиз якунлашни тасаввур қилолмайман".

Аввалроқ UFC президенти Дана Уайт Сирил Ган устидан ғалаба қозонган тақдирда Фрэнсис Нганну "шартномасидан чиқиб кетмаслиги" ва ташкилотда яна камида битта жанг ўтказишини маълум қилганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг