08 мар 18:55
Янгиликлар
Теннис
Нигина Абдураимова Астанадаги турнирни ғалаба билан бошлади
Қозоғистон пойтахти Астана шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасида W60 турнири старт олди.
Ушбу мусобақада ўзбекистонлик теннисчи Нигина Абдураимова (175) ҳам ўз омадини синаб кўряпти.
Теннисчимиз мусобақанинг илк босқичида македониялик Лина Гёрческага (218) қарши кортга чиқди. 1 соат 45 дақиқа давом этган ўйинда Нигина 6:2, 2:6, 6:4 ҳисобларида ғалаба қозонди ва иккинчи даврага йўл олди.
Энди Нигина иккинчи босқичда ховатиялик Тена Лукасга (236) қарши ўйин ўтказади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар