01 ноя 10:33
Янгиликлар
Нигина Абдураимова Шрусберида ўз омадини синаб кўради
Мукофот жамғармаси 100 000 долларни ташкил этувчи ушбу мусобақада ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ҳам ўз омадини синаб кўради. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси 1/16 финалдан ўрин олган учрашувини эртага, 2 ноябрь куни япониялик Мисаки Доига қарши ўтказади.
Таққослаш учун, 28 ёшли Нигина WTA рейтингида 173, 31 ёшли Мисаки эса роппа-роса 150-ўринни эгаллаб турибди. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказадиган илк учрашуви бўлади ва эртага бизнинг вақт билан соат 14:00да бошланади.
Шунингдек, вакиламиз Шрусбери турнирининг жуфтликлар беллашувида ҳам иштирок этади. Нигина польшалик Паула Кания-Чодун билан ҳамкорликда илк даврада турнирнинг биринчи рақамли жуфтлиги, руминияликлар Моника Никулеску ва Елена Габриэла Русега қарши кортга чиқади.
Фикрлар