UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Super Rapid & Blitz Poland 2026. Синдаров турнирни нечанчи ўринда якунлади ва қанча мукофот пули ишлаб олди? 0 19:31Хамзат Чимаевни мағлубиятдан сўнг дарҳол жангга чорлашди 0 19:10Ўзбекистон ва Россия дзюдо федерациялари стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда 0 18:4937 ёшли Мхитарян ёзда фаолиятини якунлаши мумкин 0 18:28Паркентда кураш ва белбоғли кураш бўйича анъанавий турнир ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 18:07Илҳом Назимовнинг "Киллер"га қарши илк RIZIN чемпионлик жангида нокаут қайд этилди 0 17:46Мария Тимофеева Istanbul Open чемпиони! 0 17:25Мбаппе ва Вальверде "Реал"нинг Класико учун қайдномасида йўқ! 0 17:04Спорт гимнастикачиларимиз Жаҳон челленж кубогида 3 та медалга сазовор бўлишди 0 16:43Даниэль Дюбуа ва Фабио Уордли жангида даҳшатли камбэк қайд этилди 0 16:22Дана Уайт тасдиқлади! Хамзат Чимаев Богдан Гусковнинг дивизионига ўтади 0 16:01"Манчестер Юнайтед" "Милан" ҳимоячисини сотиб олиши мумкин 0 15:40"Чироғингни ўчириб қўяман". Чемпион Стриклендга "вызов"лар бошланди 0 15:19Артур Гулиев Жаҳон кубогида кумуш медални қўлга киритди 0 14:58Музаффарбек Тўрабоев бош соврин — автомобил соҳиби! (ФОТОРЕПОРТАЖ) 0

01 дек 09:53
Янгиликлар

Теннис

Нигина Абдураимова Трнавадаги турнирнинг 1/4 финалига чиқди

Словакиянинг Трнава шаҳрида теннис бўйича ITF W60 тоифасига кирувчи турнир давом этмоқда.

Унда ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ҳам муваффақиятли одимлаяпти. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси икки ғалабаси эвазига мусобақанинг чорак финалига йўл олди. Нигина 1/16 финалда дунёнинг 443-ракеткаси ҳисобланган чехиялик Жесика Малечковани 6/7(6), 6/2, 2/1 (рақибаси баҳсни якунига етказа олмади) ҳисобида мағлуб этганди.    

Кеча эса турнирнинг олтинчи ракеткаси сифатида ҳаракат қилаётган Абдураимова 1 соату 49 дақиқа давом этган 1/8 финалда яна бир чех теннисчиси Анета Кучмовадан уч сетда устун келди - 6/0, 3/6, 7/5. Бугун теннисчимиз 1/4 финал баҳсида австралиялик Арина Родионовага қарши кортга чиқади.  

Таққослаш учун, Нигина Абдураимова WTA рейтингида 246, Кучмова 429, Родионова 132-ўринни эгаллаб турибди. Ҳамюртимизнинг бугунги рақибаси Трнава турнирининг иккинчи ракеткаси ҳисобланади ва у кеча 1/8 финалда грузиялик Марьям Болквадзени 6/2, 3/6, 6/2 ҳисобларида мағлубиятга учратди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг