UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Ислом бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокидан ОНЛАЙН 0 20:29Бугунги кун ҳисобида илк медалимиз ОЛТИН бўлди. Умумий медалларимиз 80 тага етди 0 19:29Мария Тимофеева Люксембург турниридаги юришини бошлади 0 19:08Globe Soccer Awards талқини бўйича йил мураббийи мукофотига даъвогарлар номи эълон қилинди 0 18:47Жавоҳир Синдаров ҳам Жаҳон кубоги 1/2 финалида! Финал чиптаси учун ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз! 0 18:26Рожер Федерер Халқаро теннис шон-шуҳрат залига киритилади 0 18:05Дубайда ўтказиладиган IBA Жаҳон чемпионатида нечта мамлакат боксчилари қатнашиши айтилди 0 17:42"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди 0 17:21Дана Уайт Фрэнсис Нганнунинг унга қўл кўтарганини эслади 0 17:00Таэквондочиларимизнинг кейинги мусобақаси Бангкок Гран-при челленжи бўлади 0 16:39Саидотахон Нуриддиновнинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 16:18Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда 0 15:57Бу қизиқ! Фабио Уордли чемпион дея эълон қилинган WBO рейтингида Баҳодир Жалолов нечанчи ўринни эгаллаб турибди? 0 15:36Ар-Риёд-2025. Гандболчи қизларимизнинг Туркияга қарши ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:15Хабиб Ислам Махачевнинг Оқ уйдаги UFC турнирида қатнашишини истамаслигини айтди 0

11 окт 09:06
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ниҳоят, Ислам Махачев жанг санасини тасдиқлади

Енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев навбатдаги чемпионлик жанги санасини эълон қилди.

Россиялик аралаш яккакураш устаси 2025 йилнинг 18 январь куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида ўтказиладиган UFC 311 турнирида октагонга кўтарилади. Катта эҳтимол билан ўша куни унинг рақиби енгил вазн рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турган Арман Царукян бўлади. 

"Январь ойида кўришамиз. Жароҳатим деярли безовта қилмаяпти. Машғулотларни бошласам ҳам бўлаверади", - дея "Матч ТВ" телеканалига интервью берган Махачев. 

Аввалроқ UFC раҳбарияти Ислам ва унинг жамоасига айнан январь ойида жанг ўтказиш таклифини берган эди. 

Аслида Ислам Махачев - Арман Царукян жанги 26 октябрь куни Абу-Даби шаҳрида ўтказиладиган UFC 308 турнирининг марказий тўқнашуви бўлиши керак эди. Аммо Ислам Дастин Порьега қарши жангда қўлидан жароҳат олиши натижасида ушбу баҳс амалга ошмай қолганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг