UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0 18:12Ботир Раҳимов теннис мактабидаги қурилиш ишлари билан танишди (ФОТО) 0 17:30Чисора фаолиятини якунламайди, у декабрь ойида рингга қайтади 0 16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0 15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0 15:18WBA рейтинги янгиланди: Ҳасанбой Дўсматов қани? 0 14:47Жезуш Роналдунинг баёноти ҳақида: "Ҳозир уни ўқиб чиқмоқчиман, айтадиган гапим йўқ" 0 14:19Mағлубиятсиз UFC жангчиси Доғистонга бориб шуғулланиш нияти жиддий эканини айтди 0 13:53Ариэль Хельвани: "Шевченконинг UFC унвонидан воз кечиши ихтиёрий бўлмаган" 0 13:22Пётр Ян Двалишвили билан жангига 18 кун қолганида ажойиб жисмоний ҳолатини намойиш этди + ФОТО 0 12:46Ўзбекистон 270 дақиқадан буён Кореяга гол ура олмаяпти 0 12:1211 боксчимиз жой олган WBC рейтинги янгиланди. Бир вазнда 3 чарм қўлқоп устамиз! 0 11:49Муроджон Йўлдошев Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлашга шай! 0 11:13Мелиқўзиев WBА чемпионлик камари жанги учун ўз гонораридан ҳам воз кечмоқчи 0

31 дек 14:16
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов: “Иккинчи ўйинда Магнуснинг имкониятларини паст баҳоладим”

Блиц бўйича жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган Нодирбек Абдусатторов финалдан кейинги интервьюсида ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.

Саралаш баҳслари якунларига кўра кучли тўртликдан жой олган Абдусатторов ярим финалда ҳиндистонлик Аржун Эргаисини 2,5:0,5 ҳисобида мағлубиятга учратди. Финалда эса жаҳоннинг биринчи рақамли шахматчиси, норвегиялик афсона Магнус Карлсенга 1,5:2,5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. 

“Натижамдан жуда хурсандман. Саралаш босқичида тай-бреклар томондан омад ҳам бўлди. Энг асосийси  Топ-4`га киришнинг ўзи жуда катта омад. Финалга чиққанимдан ҳам хурсандман, охиригача бор кучимни бердим. Ростини айтсам, ғолиб бўлишимга озгина қолди,” — деди Нодирбек.

Плей-оффга чиқиш форматига тўхталиб, у шундай фикр билдирди: “Агар 8 та йўлланма бўлса, албатта осонроқ бўларди. Топ-4 тизими баъзан жуда кескин ва бироз "тасодифий" ҳам бўлиб кетади. Буни мухлислар ўзи ҳис қилса ҳам бўлади”.

Финалдаги бурилиш нуқталари ҳақида эса Нодирбек очиқ гапирди: “Ўзимни яхши ҳис қилаётгандим. Иккинчи ўйинда унинг имкониятларини паст баҳоладим — позиция дурангга яқин эди, лекин у жуда аниқ ўйнади. Охирги ўйинда ҳам вазият кескин эди: ташаббус учун пиёда қурбонлик қилдим, аммо аниқ давомни топа олмадим. Эндшпиль менга бироз қийинроқ эди ва у охирида ўз имкониятидан фойдаланди. Магнусни табриклайман”.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг