UZ

Сўнгги янгиликлар

07:38Миллатлар лигаси. Франция терма жамоаси Бельгияни тор-мор этди, Олиседа — дубль! 0 07:07Mangu 6 турнири учун чемпионлик жанги тасдиқланди + ПОСТЕР 0 19:55Дастин Порье Рамазон Темировни мақтаб, унга рақиб таклиф қилди 0 18:21Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларидаги 70 та медали учун жами қанча мукофот пули тўланади? 0 17:15Фабио Каннаваро: "Терма жамоада соғлом рақобат бўлиши керак" 0 16:39Теннисчи Александра Бармичева J200 Истанбул турнирида чемпион бўлди 0 15:57UFC 335 турнирининг марказий жанги BMF камари учун бўлиб ўтади (ПОСТЕР) 0 15:16Президент Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни табриклади 0 13:01Brisbane-2032 Олимпиадасининг какаду қушидан илҳомланган логотипи расман тақдим этилди (ФОТО) 0 12:02Осиё ўйинлари: Хитой матбуоти ўйиндан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ходими Чжан Юнингни бўғиб олганини таъкидламоқда 0 11:07Алекс Перейранинг кейинги рақиби эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 10:00Осиё ўйинларида бешинчи бўлган Ўзбекистон делегацияси Тошкентда кутиб олинди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 10:23Осиё ўйинлари-2026. Якуний медаллар рейтинги маълум бўлди (ТОП-20) 0 09:58Самбо. Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида 5 та медаль! 0 09:05Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга етиб борди 0

30 дек 22:46
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов - Жаҳон вице-чемпиони!

Қатар пойтахти Доха шаҳрида рапид ва блиц шахмат бўйича Жаҳон чемпионати ўз якунига етди.

Мусобақанинг блиц йўналишида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов финалга қадар етиб келди. 

Чемпионатда 19 та тур якунига кўра, энг кучли шахматчилар ҳал қилувчи босқичга етиб келишди.

Ярим финал форматидаги ўйинда гроссмейстеримиз Аржун Эригаисини 2,5 : 0,5 ҳисобларида мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди. 

Ҳал қилувчи финал баҳсида эса Нодирбекка шахмат юлдузи, дунёнинг биринчи рақамли гроссмейстери Магнус Карлсенга қарши дона сурди.

Тўртта партиядан иборат финал босқичида эса афсуски Нодирбек 1,5 : 2,5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа, Нодирбек Абдусатторов блиц шахмат бўйича Жаҳон вице-чемпионига айланди.

Магнус Карлсен эса 2025 йилги ЖЧда рапид йўналишида ҳам, блиц йўналишида ҳам олтин медалга сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Нодирбек 2021 йили Варшавада ўтказилган Жаҳон чемпионатида рапид йўналишида чемпион бўлганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг