UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0

29 июн 12:38
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов Руминия турнири пешқадами билан муросага келди

Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида шахмат бўйича "Grand Chess Tour" серияси доирасидаги "Superbet Chess Classic Romania" турнир давом этмоқда.

Ўз ичига 5 та турнирни жамлаган ушбу нуфузли шахмат мусобақасининг умумий мукофот жамғармаси 1,5 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Унда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов (2766) ҳам ўз маҳоратини намойиш этяпти. Кеча 3-турда у оқ доналарда турнирнинг биринчи рақам остида сараланган шахматчиси, мусобақа пешқадами Фабиано Каруана (АҚШ, 2805)га қарши баҳс олиб бориб, дурангга имзо чекди. 

Учинчи турнирнинг қолган барча партияларида ҳам томонлар муросага келишган. Тўртинчи тур олдидан қўшҳокимлик давом этади. Каруана ва ҳиндистонлик Доммаражу Гукеш 2 очкодан жамғариб, турнир жадвалида пешқадамлик қилишяпти. Абдусатторов ва руминиялик Богдан-Даниэль Дяк ҳисобида 1 очкодан бўлиб, улар охирги ўринларда боришмоқда. Бугун Нодирбек 4-турда оқ доналарда франциялик Максим Вашье-Лагравга қарши баҳс олиб боради.   

Маълумот учун, "Superbet Chess Classic Romania" турнирининг мукофот жамғармаси 350 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Чемпион гроссмейстер 100 000 долларни қўлга киритади. 

Турнир иштирокчилари: Фабиано Каруана (АҚШ, 2805), Ян Непомнящий (FIDE, 2770), Нодирбек Абдусатторов  (Ўзбекистон, 2766), Доммаражу Гукеш (Ҳиндистон, 2763), Уэсли Со (АҚШ, 2757), Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон, 2747), Аниш Гири (Нидерландия, 2745), Алиреза Фирузджа (Франция, 2737), Максим Вашье-Лаграв (Франция, 2732), Богдан-Даньел Дяк (Руминия, 2680).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг