UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Махачевнинг мураббийи: "Ислам Хабибдан ўзиб кетди" 0 09:54“Президент Олимпиадаси” ва Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёни кўриб чиқилди 0 09:27Икки юнон-рум курашчимиз Жаҳон чемпионати шоҳсупасида + ФОТО 0 08:53Мусиала нега хушини йўқотаётганини тушунтирди 0 08:28Ислам Махачев: "Оёғим узунроқ бўлганида эди..." 0 07:59Grand Chess Tour: Синдаровда кетма-кет иккинчи ғалаба, бугун чемпионлик Со билан баҳсда ҳал бўлади 0 07:32Таэквондочиларимиз Покистондаги турнирни 4 та медаль билан бошлашди. Шарифини ўзгартирган Светлана ҳисобида кумуш! 0 07:01Ашурматов ва Ҳамробеков тўлиқ ўйнади, Машарипов захирада қолди 0 20:08Шоҳжаҳон Эргашев Шаҳрам Ғиёсовнинг гапларига жавоб қайтарди 0 19:32Ислам Махачев Гэрри билан жангдан икки кун ўтиб юзини кўрсатди + ФОТО 0 18:57UFC рейтинги янгиланди. Рамазоннинг собиқ рақиби Топ-15`га қайтди. Исламнинг вазнида вазият қандай? 0 18:23Туркия клуби россиялик футболчини 25 млн еврога сотиб олмоқдa 0 17:54Сехудо Махачевни ММА тарихидаги энг буюк жангчи деб ҳисобламайди 0 17:27Холмурод Нурматов ҳам Mangu MMA Лигаси билан шартнома имзолади (ВИДЕО) 0 17:02Топуриянинг жамоаси Илия UFC`даги навбатдаги жангини қачон ўтказишини маълум қилди 0

10 авг 12:09
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Абдусатторов Saint Louis Rapid & Blitz турнирида иштирок этади

Эртага АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 175 000 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли турнир бошланади.

Бу ҳисоб бўйича GCT туркумидаги тўртинчи мусобақа бўлиб, дунёнинг кўзга кўринган юлдузлари бош соврин учун ўзаро баҳсларга киришади. 15 августга қадар давом этадиган турнирда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов юртимиз шарафини ҳимоя қилади. 

Мусобақа форматига кўра, ўйинлар 3 кун рапид (25+10) ва 2 кун блиц (5+2) йўналишида ўтказилади. Рапидда ғалаба учун 2, блицда эса 1 очко берилади. Рапид турнири 9 тур, блиц мусобақаси эса айлана тизимда 18 турдан иборат бўлади. 

Saint Louis Rapid & Blitz турнири иштирокчилари: Нодирбек Абдусатторов, Фабиано Каруана (АҚШ), Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон), Максим Вашье-Лаграв (Франция), Уэсли Со (АҚШ), Ле Куанг Льем (Вьетнам), Леньер Домингьез (АҚШ), Левон Аронян (АҚШ), Сэм Шанкланд (АҚШ), Григорий Опарин (АҚШ)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг