UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

24 авг 11:53
Янгиликлар

Шахмат

Нодирбек Якуббоев асосий рақиби билан дуранг ўйнади

Ёш гроссмейстеримиз бугун 61th Rubinstein Memorial турнири чемпионига айланиши мумкин, бунинг учун дуранг кифоя бўлади.

Польшанинг Поляница-Здруй шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича анъанавий “Akiba Rubinstein International Chess Festival” турнирида 8-тур ортда қолди. Ўз тарихида 61-маротаба ташкил этилаётган ушбу мусобақа 7 та гуруҳда ўтказилаётган бўлиб, кучлилар жам бўлган “ALREH” гуруҳида ҳамюртимиз, халқаро гроссмейстер Нодирбек Якуббоев бош совринга асосий даъвогар бўлиб турибди. Ушбу гуруҳдан 10 нафар гроссмейстер ўрин олган бўлиб, ғолиб 9 тур натижасига кўра, яъни бугун аниқланади. 

“ALREH” гуруҳи иштирокчилари: Аравиндҳ Читҳамбарам (Ҳиндистон) – 2723, Игорь Коваленко (Украина) – 2676, Майкл Адамс (Англия) – 2663, Нодирбек Якуббоев (Ўзбекистон) – 2663, Маттиас Блуебаум (Германия) – 2660, Давид Навара (Чехия) – 2650, Радослав Войташек (Польша) – 2648, Матеуш Бартел (Польша) – 2576, Павел Тецлаф (Польша) – 2571, Ян Климковски (Польша) – 2517

Кеча ўтказилган 8-турда Нодирбек Якуббоев энг яқин таъқибчиси германиялик гроссмейстер Маттиас Блубаум билан дурангга имзо чекди. Ваҳоланки, Нодирбек бу учрашувда ғалабага жуда яқин эди. Шунга қарамай, Якуббоев 6 очко билан турнир жадвалидаги якка пешқадамлигини сақлаб қолди. Маттиас 5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 2-ўринни сақлаб қолди. Чехиялик Давид Навара ва польшалик Радослав Войташек ҳисобида ҳам 5 тадан очко бор. 

Бугун ҳамюртимиз сўнгги 9-турда украиналик гроссмейстер Игорь Коваленкога қарши қора доналарда ўйнайди. Коваленко 4 очко билан 5-ўриндан жой олган. Ушбу баҳсдаги дуранг натижа ҳам Нодирбек Якуббоевни 61th Rubinstein Memorial чемпионига айлантиради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг