UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50Australian Open. Аёллар ўртасидаги турнирда иккинчи финалчи ҳам маълум 0 19:29Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган қишки Осиё ўйинлари номаълум муддатга қолдирилди 0 19:08Марк Клаттенбург: "Дарвозабонни тўсиб қўйишга қарши янги қоида керак" 0 18:47Баҳромжон Рўзиевнинг Mangu MMA 1 турниридаги рақиби эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 18:26Ёмон хабар: Ўзбекистон қишки Олимпиададаги лицензиясидан айрилди 0 18:05Сирдарёда белбоғли кураш бўйича Осиё чемпионати ўтказилади 0 17:44"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда 0 17:23Собиқ Bellator чемпиони UFC’дан ҳайдалди, унинг янги борар манзили ҳам аниқ 0 17:02Велотрекчиларимиз Осиё кубогидаги иштирокини бошламоқда 0 16:41Australian Open. Соболенко - Cвитолина учрашувида илк финалчи аниқланди 0 16:20Испания терма жамоаси етакчисининг ЖЧ-2026`да иштирок этиши сўроқ остида 0 15:59Тейшейра: "Поатан Чимаевни уч раундда нокаутга учратади" 0 15:38Ҳумоюн Султонов Заҳрада 1/4 финалга чиқди 0 15:1748 ёшли Йоэль Ромеронинг BKFC лигасидаги жанги бекор қилинди 0 14:56Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган муваффақятни қайд этди 0

23 мар 08:05
Янгиликлар

Теннис

Новак Жокович рейтинг пешқадамлигини бой берганига муносабат билдирди

Душанба куни эълон қилинган АТР рейтингида пешқадамликни испаниялик Карлос Алькаразга бой берган сербиялик Новак Жокович бунга муносабат билдирди.

“Мен ҳеч нарсадан афсусланмайман. Афсусланиш фақат ўтмишда яшашга мажбур қилишини билиб олдим. Буни хоҳламайман. Мен ҳозир яшашни хоҳлайман, лекин, албатта, яхшироқ келажакни яратиш ҳақида ҳам ўйлайман.

Шунинг учун Алькаразни табриклайман. У бу поғонага қайтишга мутлақо лойиқ.

Индиан-Уэллс ва Майами турнирларида ўйнай олмаганим ачинарли. Менга бу мусобақалар ёқади, у ерда катта муваффақиятларга эришганман. Аммо шу билан бирга, мен онгли равишда шундай қарор қабул қилдим ва у ерга боришимга ҳалақит берилиши мумкинлигини тушундим. Умид қиламанки, US Open олдидан вазият ўзгаради. Мен учун бу Америкадаги энг муҳим турнир",-деди Жокович. 

Эслатиб ўтамиз Новак Жокович коронавирусга қарши эмланмагани учун АҚШдаги нуфузли "Мастерс" мусобақаларда қатнаша олмади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг