UZ

Сўнгги янгиликлар

15:33Нурсултон Рўзибоев ва Достон Бозоров Арман Царукян билан овга чиқди (ФОТО) 0 14:10"Атлетико" Альваресни бир шарт билан сотишга тайёр 0 13:35Перейра — Хокит жанги жараёнда — инсайдер 0 12:58Муҳайё Нарзиллоева жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди 0 12:06Octagon 91: Суҳроббек Атажанов титул жангида қатнашмайди 0 11:32Жасур Яхшибоев салкам 3 йил деганда Суперлигада гол урди 0 10:50Махачев Гэррига қарши жангдан сўнг дисквалификация олди 0 10:09Таэквондочиларимиз "World Taekwondo Presidentʼs Cup" турнирини 9 та медал билан якунлашди 0 09:43UFC Noche турнирининг асосий жангида ўзгариш бўлди 0 09:16“Икки марта ўлимдан қолганман”. Германия терма жамоаси ҳужумчиси соғлиғидаги муаммолар ҳақида гапирди 0 08:44Валентина Шевченконинг қачон октагонга қайтиши маълум! 0 08:13Тошкент cузиш бўйича Жаҳон кубогини қабул қилишга тайёргарлик кўрмоқда 0 07:38Рамазон Темиров UFC'даги энг яхшиларни санади (ВИДЕО) 0 07:12"Галатасарой" Россия термаси футболчисини 25 миллион еврога сотиб олди 0 06:44Мовсар Евлоев чемпионлик жангидан кейин фаолиятини якунлаши мумкин 0

19 дек 11:18
Янгиликлар

Кураш

Нукусда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ғолиблари аниқланди

16-18 декабрь кунлари Нукус шаҳрида белбоғли кураш бўйича ўғил болалар ва қизлар (U-18) ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик тақвим-режасидаги мазкур Ўзбекистон кубоги баҳсларида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 300 нафарга яқин ёшлар ўзаро куч синашишди. 

Регламентга мувофиқ, беллашувларнинг биринчи кунида тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Унда Осиё белбоғли кураш конфедрацияси президенти Мўмин Муратов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, Қорақалпоғистон Республикаси спорт вазири Адилбек Алланазаров, федерация бош котиби Абдухалил Маликов ва бошқалар иштирок этиб, спортчиларга омад тилашди.

Икки кун давом этган муросасиз беллашувларда ўғил болалар белбоғли курашнинг классик ва эркин йўналишларида 10 та вазн тоифасида куч синашишган бўлса, қизлар белбоғли курашнинг эркин йўналишида 8 та вазн тоифасига кўра беллашишди.

Мусобақада қизлардан Гулсанам Солиева (Фарғона), Шахло Калмуратова (Қорақалпоғистон), Диёрахон Ўразова (Андижон), Мухлиса Рустамова (Наманган), Дилнура Норбоева (Қашқадарё) сингари спортчилар ўз вазн тоифаларида олтин медални қўлга киритишди. 

Ўғил болалар ўртасидаги мусобақаларда эса Фирдавс Ҳақназаров (Тошкент в.), Диёрбек Нарзиев (Бухоро), Озодбек Салимов (Фарғона) каби полвонлар рақибларига нисбатан устунликка эришиб, олтин медаль соҳибларига айланишди.

Ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. Шунингдек, кубок баҳслари доира Осиё белбоғли кураш конфедрацияси президенти Мўмин Муратов ва Ўзбекистон белбоғли кураш конфедрацияси раиси Равшан Дастиров Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев билан учрашиб, 2025 йил май ойида белбоғли кураш бўйича жаҳон ва Осиё чемпионатини Қорақалпоғистонда ўтказишга келишиб олинди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг