UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Чарльз Оливейра Царукян билан эҳтимолий реванш ҳақида фикр билдирди 0 18:05ИНТЕРВЬЮ. Олимпиада финали сотилганмиди — Абдулло Тангриев 0 17:29Жек Кеттеролнинг Теофимо Лопесга қарши супер чемпионлик жанги учун кимошди савдоси ўтказилади 0 17:13Шавкат Мирзиёев UCI президенти билан учрашди 0 16:48"Абдуқодир Ҳусанов — доим 300 км/соат тезликда ҳаракат қилади" - Фабио Каннаваро 0 16:12"Бразилия ММА турнирида Доғистонни мағлуб этган бўларди" - Чарльз Оливейра 0 15:30Рахмоновнинг мураббийи Шавкат UFC'даги навбатдаги жангини қачон ўтказиши мумкинлигини айтди 0 14:45Жавоҳир Синдаров Жаҳон чемпионати матбуот анжумани олдидан футбол томоша қилган — FIDE 0 14:18Синнер Australian Open—2027 мусобақасини ўтказиб юборади 0 13:42Италия U-17 мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида: "Қизил карточка режаларимизни бузди" 0 13:18Марказий жангида Дмитрий Бивол иштирок этадиган RCC бокс кечасининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 12:45Ўзбекистон волейбол бўйича Осиёдаги энг кучли бешта жамоа қаторига киритилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори эълон қилинди 0 12:23Жавоҳир Синдаров жамоаси Женевага ўзбек ошпазларини олиб борди 0 11:48Қирғизистон футзал бўйича Осиё Кубогига мезбонлик қилади 0 11:10Бокс. IBA Президенти кубогида 12 нафар боксчи билан иштирок этамиз 0

31 мар 10:03
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нурмагомедов - Фергюсон жанги бешинчи бор бекор қилинади

Теглар :  НурмагомедовUFC
2020 йилнинг UFC промоушенидаги энг асосий жанги жуда катта эҳтимол билан бешинчи маротаба бекор қилинадиган кўринади.

Бу маълумотни Хабиб Нурнмагомедовнинг ўзи Instagram тармоғида онлайн конференция қилган чоғида тасдиқлади.

"Ҳаммани айни пайтда қаерда эканим қизиқтирмоқда. Келинг бир бошдан бошлаймиз. Хабарлар қандай эди? Аввалбошдан мен Калифорнияда, АКА машғулот залида жамоам билан бирга 10 кун шуғулландим. Лекин нима учун машғулот ўтказаётганим, жанг бўладими ёки йўқ, ўтказилса ҳам қандай форматда бўлади, очиғи, буни билмасдим. Бу орада UFC жанг 100 фоиз Америкада ўтказилмаслигини маълум қилди. Ташкилотчилар менга UFC 249 оқшомининг 99 фоизга Абу-Дабида ўтишини айтишди. 

Бу ҳолатда биз UFC билан маслаҳатлашган ҳолда БААга йўл олишга келишдик. 20 март куни БААга етиб келдик, лекин у ерда бизга чегаралар ёпилгани, мамлакатга ҳеч ким киритилмаслигини айтишди. Шундан кейин биз иложсиз Россияга учиб кетдик. Ҳозир мен Доғистондаман. Ҳар куни машғулот ўтказяпман, тайёргарлик давом этяпти. Лекин нимага тайёргарлик кўраётганимни билмайман. Бутун дунё карантинда! Кириш ва чиқишлар беркитилган", - деди Хабиб.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг