UZ

Сўнгги янгиликлар

16:07"Ҳеч ким бу жангга рози бўлмайди" — Хукер Усман Нурмагомедовнинг UFCдаги эҳтимолий дебюти ҳақида гапирди 0 15:30Хргович: "Итаума рақибларим орасида энг яхшиси, аммо..." 0 14:59Янгиланган WTA рейтингида Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси ўзгарди 0 14:33Платини Инфантинони танқид қилди ва уни ФИФАдан истеъфога чиқишга чақирди 0 14:08Тайсон Фьюри: "Агар гап сотиш учун чемпионлик камарлари берилганда, мен мутлақ жаҳон чемпиони бўлардим" 0 13:39Mangu 5 турнири учун яна бир қизиқарли жанг тасдиқланди + ПОСТЕР 0 13:10Шон О’Мэлли Умар Нурмагомедовнинг мағлубиятига изоҳ берди 0 12:44Фабрицио Романо Карим Бенземанинг келажаги ҳақида инсайд эълон қилди 0 12:08Жокович 20 йилда илк бор "Катта Дубулға" турнири стартидаёқ мағлуб бўлди 0 11:42Жастин Гэтжи: "Иккала қўлим ҳам Топурия билан бўлган жангдан кейин ҳалиям оғрияпти" 0 11:15Муҳаммад Мокаев ACBJJ Лигаси камари учун жанг қилди 0 10:43Бруну Фернандеш Роналдуга етиб олди 0 10:16Конор қўлқопсиз жангларга (bare-knuckle) ўтишни режалаштиряпти 0 09:47Lausanne Grand Slam 2026. Терма жамоамиз 5 та медаль билан 77 давлат орасида нечанчи бўлди? ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:24Мозес Итаума нокаутли мағлубиятига илк бор изоҳ берди 0

17 мар 13:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нурмагомедов - Фергюсон жанги ўтказилиши мумкин бўлган мамлакат номи маълум қилинди

Роппа-роса бир ойдан сўнг аралаш қоидалар бўйича UFC 249 турнири ўтказилиши керак.

Лекин айни пайтда авжига чиқаётган коронавирус пандемияси сабаб ушбу UFC оқшоми аввалдан белгиланганидек Нью-Йорк ёки Лас-Вегасда ўтказилмайди. Ҳар икки шаҳар мэриялари ҳар қандай оммавий тадбирларни ўтказишни тақиқлаб қўйган. 

Сўнгги хабарларга таянадиган бўлсак, UFC 249 турнирининг марказий жанги ҳисобланган Хабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон ўртасидаги чемпионлик тўқнашуви Бирлашган Араб Амирликларинг Дубай ёки Абу-Даби шаҳрида ўтказилади. Бу маълумотни Хабибнинг отаси Абдулманап Нурмагомедов ҳам тасдиқлади. 

"Хабиб ўзини яхши хис қиляпти. Ҳаммаси режа асосида кетмоқда. У коронавирусдан қўрқмайди. Жангнинг бўш трибунада ўтказилишига қандай муносабат билдираман? Мухлислар билан яхши, лекин уларсиз яна ҳам яхшироқ бўларди. Катта эҳтимол билан жанг Дубай шаҳрида ўтказилади. БААда бир ойдан кейин 30-40 даража иссиқ бўлади. Коронавирус эса иссиқда яшай олмайди. Биз бу масалани UFC президенти Дана Уайт билан маслаҳатлашамиз", - деди катта Нурмагомедов.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
17 мар 14:46:03
CHELSEA2211
Xudo xoxlasa hammasi iziga tushib ketadi...
   
17 мар 14:34:06
BACKSTREEETBOY
zor fikr
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг