UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Ҳамюртларимиз иккита чемпионлик камари учун жанг қиладиган Тошкентдаги Octagon 91 турниридан ОНЛАЙН 0 18:14Хамзат Чимаев Умар Нурмагомедовнинг сенсацион мағлубияти ҳақида фикр билдирди 0 17:41Фурқатбек Ёқубов: "Ҳар бир Лигага ном ва чемпион керак" 0 17:12"Манчестер Сити" ва АПЛнинг яна икки клуби Баэнани кузатмоқда 0 16:45Мирафзал Ахтамов Нурсултон Рўзибоевнинг Майкл Пейжга қарши жангига тахмин билдирди 0 16:02Энди Руис икки йиллик танаффусдан кейинги илк жангда мағлуб бўлди 0 15:30Жавоҳир Умматалиев яна Дюбуа билан бир кардда жанг қилади. Сана ва манзил аниқ 0 14:54EЧЛнинг асосий даъвогарлар рейтинги эълон қилинди. Амалдаги чемпион ТОП-3 да эмас! 0 14:27"Буни қилманг!". Соболенко Раҳимова билан баҳсдан кейин мухлисларни наша чекишни тўхтатишга чақирди 0 14:10Асадхўжа Мўйдинхўжаев навбатдаги жангини ҳам Британияда ўтказади. Жанг санаси маълум (ПОСТЕР) 0 13:35Имавов Шон Стриклендга қарши чемпионлик жангини тасдиқлади 0 13:04"Манчестер Сити"нинг август ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди 0 12:32Дана Уайт Царукян - Руффи жанги мақоми ҳақида: "Арман жуда кўп гапириб юборяпти" 0 12:0117 ёшли учинчи ракеткамиз Куршумлия-Баня турнирида 1/2 финалга чиқди 0 11:32Алжамайн Стерлинг Нурмагомедовнинг мағлубиятида UFC`ни айблади 0

04 окт 14:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нурмагомедов vs Макрегор. Кимда имконият юқори? (сўровнинг давоми)

Теглар :  КонорХабибUFC
Курраи заминимизда спортга бефарқ бўлмаган инсон борки, барчаси 6 октябрь (бизнинг вақт билан 7 октябрь тонгига тўғри келади) куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC доирасидаги Хабиб Нурмагоммедов ва Конор Макгрегор ўртасидаги “Аср жанги”ни орзиқиб кутяпти.

Бу борада бутунжаҳон оммавий ахборот воситаларида жуда кўплаб мақолалар, шов-шувли хабарлар чоп этилмоқда. Барчасида битта савол: ушбу жангда ким ғолиб бўлади, ҳозирги кунда ким кучлироқ? 

Дарҳаққиқат, бу жангнинг ғолибини аввалдан башорат қилиш жуда ҳам қийин ёхуд ким кучли эканлиги борасида фикр билдириш! Биз юртимиздаги кўзга кўринган спорт журналистлари, спортчи ва мураббийлар, санъат аҳли вакилларининг фикр ва мулоҳазаларини эътиборингизга ҳавола этишни давом эттирамиз. 


Суннат Ильясов - мураббий, ММА бўйича собиқ чемпион

- Хабиб ғалаба қозона олади, деб ўйлайман. Сабаби, у ҳали кучли нокаутларга учрамаган. Яъни, зарба кўтара олади. Одатда, курашчилар зарбага чидамли бўлади. Чунки, оёқ ва бўйинга ишлов яхши берилади. Шунинг учун ҳам тананинг ушбу қисмлари бақувват бўлади.Хабиб одатдаги услубини қўллай олса, Конорни осонгина мағлуб эта олади. Тўғри, ирландиялик спортчи ҳам анойилардан эмас. Зарба кучи, оёқ-қўл техникаси яхши шаклланган. Лекин имконият барибир Нурмагоммедовда юқорироқ. 

Зуфар Сулаймонов - “Оқтепа” профессионал бокс клуби мураббийи

- Икки кучли рақибнинг ўзаро тўқнашуви. Ҳар иккиси ҳам ўз спорт турида катта муваффақиятларга эриша олди. Лекин мен Конорни кўпроқ “Шоумен” сифатида биламан. Хабиб яққол устунлик билан ғалаба қозонади. Чунки, доғистонлик спортчи доимо, ўз иши билан машғул бўлади. Конор Макрегор эса, “пиар”, рекламалар ва бошқа ноодатий ҳатти-ҳаракатлари билан овора бўлиб юрди. Боксда синаб кўрди ўзини, маишатга берилди. Ҳар холда, оммавий ахборот воситалари орқали ушбу холатлардан хабардор бўлганим учун мазкур фикрни билдирмоқдаман. Хабиб омад ёр бўлсин!

Даврон Файзиев – журналист

- Биласизми, бу жанг борасида бирор аниқ фикр билдириш амримаҳол.Чунки, ҳар иккисининг ҳам ўзига хос кучли томонлари бор. Аслида, бу вазн тоифасидаги энг кучли дея Тони Фергюссонни айтган бўлардим. Албатта, бу шахсий фикрим. Шундай бўлсада, Хабибга энг ноқулай рақиб айнан Конор Макгрегор, деб ўйлайман. Жангда ким ғалаба қозонади билмадим-ку, лекин мен Хабиб Нурмагомедовга мухлислик қиламан.


Аҳмаджон ЭШМАТОВ ёзиб олди, ўз мухбиримиз

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
04 окт 18:25:39
Uzb Mma
Xabib olg'aaaa !!! Uuurrr unii !!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг