26 апр 08:08
Янгиликлар
Бокс/ММА
Нурмагомедовга коронавирусга яқин ташхис қўйилди
Кеча матбуотда Хабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманап Нурмагомедовнинг касалхонага тушиб қолгани ҳақида хабар берилганди.
Абдулманап Нурмагомедовнинг дўсти, таниқли шарҳловчи Рамазан Рабаданов бу ҳақида ўз фикрини билдирди.
"Абдулманап Магомедович касалхонага тушиб қолди. Кеча боғда уни кўргандим. Бугун эса йўқ. Қаттиқ шамоллаб қолган дейишяпти. Ўйлайманки, касаллик енгил ўтади ва биз учун билан яна уйимиз яқинидаги боғда учрашамиз", - дея ўзининг "Фейсбук" саҳифасида хабар қолдирган Рабаданов.
Маълумот учун, 57 ёшли Абдулманап Нурмагомедов Россияда хизмат кўрсатган мураббий бўлиб, 18 нафар жаҳон чемпионини тарбиялаш орқали Гиннес рекордлар китобига киритилган эди.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар