UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0 18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0 17:44Рамазон Темировдан нокаут бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0 16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0

17 дек 09:57
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нурсултон Рўзибоевнинг навбатдаги жанг санаси, манзили ва рақиби маълум + ПОСТЕР

Ўтган ҳафта Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ўтказилган Alash Pride промоушени турнирида ғалаба қозонган Нурсултон Рўзибоев (34-8-2) яна октагонга кўтарилади.

Ҳамюртимиз 5 февраль куни Россиянинг Барнаул шаҳрида ўтказиладиган Open FC турнирида россиялик Михаил Царевга қарши жангда тўқнаш келади. "Титов Арена"да ўтказиладиган ушбу жанг чемпионлик мақомида бўлади. 

Маълумот учун, Михаил Царев ММАдаги фаолиятида 32 ғалаба ва 8 мағлубият қайд этган. Охирги жангида 2020 йилнинг 10 октябрь куни ўтказиб, биринчи раунддаёқ Сергей Мартиновга техник нокаут билан ютқазган.  

Рўзибоев эса ўтган ҳафта Қозоғистондаги турнирда арманистонлик Эдуард Арустамян (15-3)дан камарини ҳимоя қилганди. Нурсултон биринчи раунднинг ўзидаёқ рақибини мағлубиятга учратиб, чемпионлик унвонини ўзида сақлаб қолган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
17 дек 11:54:57
Ibroxim
Владимир Канунников билан жанг качон энди той бола ???
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг