UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02"Ювентус" "Барселона" ҳужумчисини ижарага олмоқчи 0 18:40"Баҳона қидирмай жанг қил". Жейк Пол Мейвезерни Пакьяога қарши жангга чақирди 0 18:17Двалишвили Пётр Ян билан учинчи жанг қачон бўлишини айтди 0 17:42Дана Уайт Оқ уй турнири сиёсийлаштирилгани ҳақидаги гапларга муносабат билдирди 0 17:17"Бавария" "Барселона" футболчисини ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилди 0 16:40Чарльз Оливейра Топурия — Гэтжи жангига тахмин берди 0 16:16Конор Макгрегорнинг навбатдаги жанги санасини очиқланди 0 15:40Мераб Двалишвили Пётр Ян билан реваншдан воз кечиш тавсия қилинганини айтди 0 15:14"Реал" ҳимоячиси "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин 0 14:39Мэнни Пакьяо Мейвезер — Кроуфорд эҳтимолий жангида ким ютишини айтди 0 14:17"Бу менинг тақдирим". Пимблетт — UFC чемпионлиги ҳақида гапирди 0 13:51"Онам мени ўлдиради. Аммо 10 миллион доллар учун тайёрман". Гэтжи — BKFC’да жанг қилиш ҳақида 0 13:25"Реал" Жозе Моуринью бўйича қарор қабул қилди 0 13:02"У билан Осиё ўйинларида учрашамиз". Қозоғистонлик боксчи Абдумалик Халоков ҳақида гапирди 0 12:39Хоккей. Ўзбекистон бугун гуруҳдаги сўнгги ўйинини ўтказади 1

17 фев 11:03
Янгиликлар

Футбол

ОЧЛ. Бугун 16:00. "Пахтакор" - "Шаҳр Ходро"

Бугун Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-тур ўйинлари старт олади.

Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор" клуби ўз майдонида Эроннинг "Шаҳр Ходро" клубини қабул қилади. "Пахтакор" дастлабки турда БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, "Шаҳр Ходро" сафарда "Ал Ҳилол"га мағлуб бўлди - 0:2.


Тўлиқ номи: "Шаҳр Ходро" футбол клуби
Лақаби: "Хуросон султонлари"
Ташкил этилган йили: 2013
Стадиони: "Имом Ризо", 27700 ўриндиқли
Бош мураббийи: Стефане Энри (Италия)

"Шаҳр Ходро" футбол клуби унчалик катта тарихга эмас. Бу жамоа 2013 йил Машҳад шаҳрида "Падидеҳ Машҳад" номи билан ташкил қилинган. Кейинчалик номи ўзига эгалик қилувчи компаниялар гуруҳи номига мос қилиб ўзгартирилган. 2013 йилгача жамоа "Мес Сарчашма" номи билан аталиб, бошқа шаҳар шарафини ҳимоя қилган. Сўнг клубда ўзгаришлар рўй берган ва янги жамоага Машҳад шаҳрида асос солинган.

Аввалги мавсумда Эрон чемпионатида 4-ўринни эгаллаган "Шаҳр Ходро" Чемпионлар лигасининг саралаш босқичидаги ғалабалар ёрдамида нуфузли мусобақада Эрон номидан қатнашадиган 13-клубга айланди. Жамоа ҳозиргача юқори даражадаги совринларни қўлга киритмаган. Жорий мавсум Эрон чемпионатида машҳадликлар 19 ўйинда 32 очко тўплаган ҳолда 5-поғонада боришмоқда.

Жамоа бош мураббийи италиялик Стефане Энри футболчилик фаолиятида Франция, Швеция ва Швейцария клублари сафида ўйнаган. Мураббийлик ишини Италия клубларида бошлаган Энри кейинчалик Конго терма жамоасини бошқарган. Кейинчалик Болгария, Ливия, Саудия Арабистони, БАА, Фаластин, ЖАР, Кипр ва Англия клубларида фаолият юритган. "Вулверхэмптон"да бир мавсум ёрдамчи мураббий сифатида ишлаган. Шу йилнинг январь ойидан бошлаб "Шаҳр Ҳодро"ни маҳаллий мутахассис Можтаба Саросиёий билан бошқариб келмоқда.


Жамоа таркиби асосан маҳаллий футболчилардан иборат. Биргина легионер украиналик Мирослав Славов Чемпионлар лигаси ўйинлари учун рўйхатдан ўтказилган.

Дарвозабонлар
1. Маҳди Раҳмати
22. Муҳаммаджавод Киа

Ҳимоячилар
2. Муҳаммад Ақажанпур
3. Али Неъмати
4. Ҳуссайн Морадманд
5. Фаршад Фаражи
17. Ҳасан Жаъфари
27. Муҳаммадали Фарамарзи
66. Муҳаммад Муҳаммадзода

Ярим ҳимоячилар
8. Акбар Содиғи
9. Амин Қасеминажод
11. Ҳуссайн Меҳрибон
15. Милад Сарлак
16. Алиризо Асадабади
18. Али Таҳеран
78. Амирҳассан Жаъфари
80. Руҳоллоҳ Сайфуоллоҳ
88. Али Набизода

Ҳужумчилар
7. Муҳаммад Қози Нажафабади
10. Мирослав Славов (Украина)
14. Омид Мансури
20. Муҳаммадризо Халатбари
21. Саид Содиғи
76. Муртазо Хуросони

Ўйинни шри-ланкалик Дилан Перера бошқариб боради. Ҳозиргача ушбу рефери "Пахтакор" иштирокидаги беллашувларда ишламаган. Унга Гедара Палитха ва Санжива Премалал қанотларда ёрдам беришади. Япониялик Тору Камикава ҳакамлар назоратчиси вазифасини бажарса, кореялик Жан Хо Кван ўйин комиссари сифатида фаолият кўрсатади. 

"Пахтакор"нинг Эрон клублари билан ўйинлари статистикаси

"Шерлар" Осиё клублари мусобақаларида Эрон жамоалари билан 17 марта тўқнаш келишган.

"Шаҳр Ходро" билан жамоа илк бор тўқнаш келади. Бунга қадар Эроннинг жами 8 клубига қарши клублар мусобақаларида тўқнаш келинган. Демак, Машҳад шаҳри жамоасига қарши ўйин билан "Пахтакор" ва Эрон клублари ўртасидаги янги қарама-қаршилик бошланади.

Эронликларга қарши беллашувларда "Шерлар" ижобий натижалар қайд этиб келади. Жами 17 беллашувнинг 11тасида "Пахтакор" зафар қучган. Икки ўйинда дуранг қайд этилиб, рақиблар 4 бор ғалаба қозонган. Рақиб дарвозасига 24 тўп киритилиб, 16 гол ўтказиб юборилган. Тошкентда 9 учрашувнинг барчасида "Шерлар" устун келишган. Рақиблар дарвозаларига 15 гол урилиб, 4 тўп ўтказиб юборилган.

Эрон жамоаларига қарши ўйинлардаги натижалар:

Зобахан - 2:0, 0:1
Нафт - 2:1, 1:1
Саба - 2:1, 2:0
Сепахан - 2:1, 0:2
Тракторсози - 1:0, 0:2
Фулад - 2:0, 3:1
Истиқлол - 2:1, 2:4
Персеполис - 1:0, 1:1, 1:0

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг