04 апр 15:13
Янгиликлар
Бокс/ММА
Octagon League Одилхон ва Камил Каратэ ўртасидаги трилогияни эълон қилди (ПОСТЕР)
Куни кеча навбатдаги Octagon турнирига ҳам Тошкент шаҳри мезбонлик қилиши расман маълум қилинган эди.
Лига расмий сайтида хабар берилишча, 1 май куни "Ҳумо Арена"да ўтказиладиган турнир кардига қизиқарли ва шу билан бирга оловли жанг қўшилди. Поп-ММА жангчилари Одилхон Камалов ва тожикистонлик Камил Каратэ номи билан танилган Қамариддин Ҳасанов ўзаро учинчи бор октагонда тўқнаш келади. Трилогия Лига томонидан расман тасдиқланди.
Бу икки спортчи ўртасидаги ўзаро учинчи жангга айланади. Уларнинг дастлабкиси Камилнинг қўлидан олган жароҳати сабаб ўтказилмаган деб топилган бўлса, иккинчи беллашувда Одилхон мағлубият аламини тотиб кўрганди. Ҳар иккала жанг ҳам "Ҳумо Арена"да ташкил этилганди. Учинчи жанг барча саволларга жавоб беради.

Ҳавола :
Манба : octagonleague
Фикрлар