UZ

Сўнгги янгиликлар

18:29Оскар Де Ла Хойя Турки Ал аш Шайхга мурожаат қилди 0 17:50Конор Макгрегор Холлоуэйга қарши жанг учун тайёргарлик ҳақида гапирди 0 17:21"Буни ҳеч қачон унутмайман". Жон Жонс — Хабиб Нурмагомедовнинг отаси ҳақида гапирди 0 16:41Лука Модрич фаолиятини якунлаши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:16"Макгрегор билан жангга рози бўлмаслик аҳмоқлик бўларди" - Холлоуэй 0 15:44"Мен Ирландия ММАсининг навбатдаги суперюлдузиман" — Иан Гарри 0 15:23Супероғир вазн тоифасидаги чемпионлик жанги бекор қилинди 0 14:52Модрич Португалиянинг пенальтиси ҳақида кескин фикр билдирди 0 14:25Юнон-рум курашчиларимиз Осиё чемпионатида 8 та медаль билан умумжамоа ҳисобида кучли учликдан жой олишди 0 14:09Исроил Мадримов ESPN рейтингига киритилмади 0 13:37Ҳумоюн Султонов биринчи ракеткага учтагина гейм берди 0 12:45Кроуфордга Конор билан иккита жанг учун 200 миллион доллар таклиф қилишганми? Спортчи жавоб берди 0 10:28ЎФА Жаҳон чемпионати-2026 чипталарининг сотуви бўйича баёнот берди 0 09:53SuperUnited Rapid & Blitz Croatia 2026. Абдусатторов Праггни мағлуб этди 0 09:09Шавкат Раҳмонов жамоасида унинг кейинги фаолияти билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритилди 0

13 ноя 20:50
Янгиликлар

Футбол

ОФК 6 та муҳим баҳсни келтирди, улар орасида Ўзбекистон - Саудия Арабистони ҳам бор

Маълумки, 14 ноябрь куни Осиё қитъаси бўйлаб ЖЧ-2022 саралаш баҳслари давом эттирилади.

ОФК расмий сайти эртага бўлиб ўтадиган ўйинлар орасида 6та беллашувга алоҳида эътибор қаратди. Ушбу учрашувлар орасидан Ўзбекистон - Саудия Арабистони баҳси ҳам жой олган. Эртанги ўйинни ҳар икки жамоа учун нақадар муҳимлигини айтишга ҳожат бўлмаса керак. 

Қуйида ОФК алоҳида эътибор қаратаётган ўйинларни келтириб ўтамиз. 


"A" гуруҳи. Сурия - Хитой

Дубай. "Ал Мактум" стадиони. 19:00 

Сурия мамлакатдаги нотинч вазият туфайли уй учрашувларини Дубайда ўтказишига тўғри келяпти. Эртага Хитойга қарши кечадиган баҳс ҳам БААнинг энг чиройли шаҳрида ташкил этилади. Гуруҳда Сурия термаси 9 очко билан биринчи ўринни кетяпти, Хитой эса 7 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. 


"B" гуруҳи. Иордания - Австралия

Амман. "Қирол Абдуллоҳ II" стадиони. 21:00 

Шу йил ўтказилган Осиё Кубогида ҳар икки жамоа битта гуруҳда жой олган бўлиб, Иордания 1:0 ҳисобида Австралияни мағлуб этганди. Мана энди ЖЧ саралаш босқичида ҳам бу жамоалар ўзаро кураш олиб боради. Гуруҳда Австралия 9 очко билан биринчи, Иордания эса 7 очко билан иккинчи ўринда боряпти. 

 

"C" гуруҳи. Ироқ - Эрон

Амман. "Амман халқаро стадиони". 19:00 

Бунгача уй учрашувларини ўз майдонида ўтказган Ироқ Эронга қарши беллашувни бетараф майдонда ўтказади. Бунга сабаб Ироқда юз берган нотинч вазиятлар. Бетараф майдон сифатида Иордания танланди. Агар Ироқ зафар қучса Эрондан тўрт очко илгарилаб кетади. 


"D" гуруҳи. Ўзбекистон – Саудия Арабистони

Тошкент. "Пахтакор" марказий стадиони. 17:00 

Фаластинга қарши мағлубиятдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси кейинги иккита баҳсни ғалаба билан якунлади. Навбатдаги беллашувда ҳам устунлик Ўзбекистон терма жамоаси томонида кўриняпти, чунки бу жамоа ўз уйида тўп тепади. Шунга қарамай Саудия Арабистонидан ҳар нарса кутиш мумкин.

 

"G" гуруҳи. Вьетнам - БАА

Ханой. "Май Дин" халқаро стадиони. 18:00 

БАА терма жамоаси аввалги турда кутилмаганда Таиландга ютқазиб қўйди. Энди бу жамоа сафарда Вьетнам билан куч синашади. 7 очко тўплаб иккинчи ўринда бораётган Вьетнам ўз майдонида анча кучли футбол намойиш этади. БАА яна ютқазгудек бўлса, жуда қийин аҳволда қолади. 


"H" гуруҳи. Ливан - Жанубий Корея

Бейрут. "Спортс Сити" стадиони. 18:00 

Жанубий Корея Ливанга гуруҳ пешқадами сифатида ташриф буюради. Жанубий Корея биринчи ўринда бораётгани билан Ливанда атиги бир очко олдинда. Бу эса эртанги баҳс шиддатли кечишини кўрсатяпти. Яна шуниси маълумки, Ливан доим ўз майдонида кучли футбол намойиш этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг