UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05US Open теннис тарихида рекорд даражадаги соврин жамғармасини эълон қилди 0 18:42Мавлонбек Миркомилов Тошкентдаги Octagon 91 турнирида жанг қилади 0 18:05Моуринью ҳакамларни майдонда Винисиусни ҳимоя қилишга чақирди 0 17:17Мужибилло Турсунов рингга қайтяпти. У Россияда жанг қилади 0 16:30ИНТЕРВЬЮ. Учинчи Олимпиада? Борсам ҳам кумушга рози бўлмайман! — Ҳасанбой Дўсматов 0 15:47Енгил атлетикачиларимиз Марказий Осиё очиқ чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди 0 15:12Жон Жонс UFC’га допинг-тест топширишда давом этяпти 0 14:41"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этиши мумкин 0 14:10Усман Нурмагомедов UFC баннерлари фонида сирли пост қолдирди + ФОТО 0 13:46Dana White’s Contender Series ғолиби UFC`да 11 миллион доллар ишлаб топди 0 13:17Ўзбекистон крикет федерацияси Осиё крикети бошқарувидаги иштирокини янада мустаҳкамлади 0 12:42Чемпионлар Лигасининг 2026/2027 йилги мавсуми умумий босқичининг 36 та иштирокчисидан 32 таси маълум бўлди 0 12:13Мовсар Евлоев чемпионлик жангидан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 11:41Робот Усэйн Болтнинг рекордини янгилади 0 11:07Дзюдо бўйича терма жамоамиз янги бош мураббий қўл остида Lausanne Grand Slam 2026 турнирига йўл олди (Тўлиқ таркиб) 0

02 янв 16:22
Янгиликлар

Футбол

ОФК сўров ўтказди. Кутилганидек Эрон клуби ғолиб чиқди

Теглар :  ОФКЭрон
ОФК сайти тез-тез мухлислар ўртасида турли сўровлар ўтказиб келади.

Мана шундай сўровномалардан бири Осиёнинг энг энг машҳур клубини аниқлаш ҳақида бўлди ва бунда кутилганидек Эрон клуби биринчи ўринни эгаллади. Бу тушунарли, чунки эронликлар ОФК ўтказадиган сўровларда жуда фаол эканлигини ҳаммамиз биламиз. Агар Теҳроннинг икки буюк клубидан бири "Истиқлол" ёки "Персеполис" энг машҳур клуб деб топилганида ҳам эътироз унчалик бўлмасди, аммо чемпионликка кўп ҳам даъвогарлик қилмайдиган ўртамиёна "Тракторсози"нинг ғолиб бўлиши жуда ғалати кўринади. 

Сўровда иштирок этган клублар орасида "Тракторсози" 51,14 фоиз овоз билан биринчи бўлди ва бу жамоа учун 1,468,693 мухлис овоз берган. Шарқ минтақасида энг машҳур деб Хитойнинг "Шанхай Шенхуа" клуби топилди. Лекин бу жамоа ҳам на миллий чемпионат, на Осиё чемпионлар лигасида ниманидир қойиллатганини эслаш қийин. 

Бундай олиб қараса, сўровномадаги клубларни кўриб ҳайратдан ёқа ушлайсан. Осиёнинг энг машҳур клуби деганда биз "Ал Ҳилол", "Ал Иттиҳод", "Ал Айн", "Гунгжу Эвергранд", "Урава Редс" каби номларни айтишга ўрганиб қолганмиз. Лекин мухлислар наздида машҳур жамоалар "Ал Виҳдат", "Жоҳор Дарул Таъзим", "Персия Жакарта" кабилар экан.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг