UZ

Сўнгги янгиликлар

13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0

18 фев 10:20
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Зафаржонов зафар қучди

Теглар :  Оғир атлетика
"Ўзбекистон" спорт мажмуасида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда.

Кеча эркаклар ўртасида -81 кг вазнда медаллар тақсимланди. Ёшлар ўртасидаги -81 кг вазнда Ватанимиз шарафини Муҳаммадқодир Тоштемиров, Сарварбек Зафаржонов, ўсмирлар ўртасида эса, Валижон Шарипов ва Фазлиддин Тўрабоев ҳимоя қилдилар.

Фазлиддин Тўрабоев даст кўтаришда 133 кг, силтаб кўтаришда 157 кг, икки машқ якунига кўра 290 кг оғирликдаги тошни ўзига бўйсиндириб Осиё чемпионига айланди.

Бухоролик Валижон Шарипов даст кўтаришда 121 кг билан бронза, силтаб кўтаришда 157 кг билан кумуш медал, умумий 278 кг оғирликни кўтариб фахрли 2-ўринни банд этди. 3-ўрин Хитой Таэйпейи вакили Хсих Чунг-Мингга насиб этди (95+140=235кг).

Ёшлар ўртасида Сарварбек Зафаржонов 156 кг билан даст кўтариш машқида кумуш медал, силтаб кўтаришда 188 кг, умумий 344 кг тошни кўтаришга эришди ва Ёшлар ўртасида Осиё чемпиони номига сазовор бўлди. Эслатиб ўтамиз, чемпионимиз Халқаро бирдамлик мусобақасида ҳам шоҳсупанинг юқори поғонасига кўтарилган эди.

Муҳаммадқодир Тоштемиров даст кўтаришда 161 кг оғирликни кўтариб олтин медал, силтаб кўтаришда 182 кг тошни қийинчиликсиз кўтариб кумуш ва икки кураш ҳисобига кўра кумуш медалларни эгаллади. 

Қўшни давлат Қирғизистон аъзоси Емил Молдодосов даст кўтариш машқида 138 кг билан бронза медалига эга бўлди. Силтаб кўтаришда эса, яна бир қўшни мамлакат вакили Сапи Ессенкелди 177 кг, икки кураш бўйича 311 кг билан 3-ўринни эгаллади.

"Осиё чемпионатида илк бор ғолиб бўлишим. Ушбу спорт мажмуасида иккинчи бор мадҳиямиз менинг шарафимга янгради. Бу ҳар бир спортчининг азалий орзуси. Бу билан тўхтаб қолмайман. Яқин кунларда Жаҳон чемпионатида ҳам байроғимизни баланд кўтаришга ваъда бераман",- деди, Сарварбек Зафаржонов.

Терма жамоамиз атлетлари шу тариқа Токио томон яна бир қадам ташладилар. Олдинда мусобақалар кўп. Биз уларга ишонамиз.

Сарвиноз Рахмонқулова

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг