UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

20 мар 18:56
Янгиликлар

Футбол

Ўлди дейилган Дани Алвес озодликка чиқарилди

Теглар :  Дани Алвес
Дани Алвес якуний ҳукмга қадар гаров эвазига озодликка чиқарилди.

"Барселона" собиқ ҳимоячиси тунги клубда қизни зўрлаганликда айбланиб, 4 ярим йилга қамалган, қўшимчасига яна 5 йил шартли қамоққа ҳукм қилинган эди. Шунингдек, у жабрланувчига 150 минг евро тўлаб бериши ҳамда унга 9 ярим йил давомида яқинлашмаслиги лозим.

Футболчининг вакиллари қарорга апелляция беришди. Шундан сўнг Алвес ҳукм кучга киришни бошлагунга қадар уни озод қилишларини сўради: "Мен қочмоқчи эмасман, мен адолатга ишонаман".

"Marca" нашрининг ёзишича, Барселона суди собиқ футболчини якуний қарор кучга киргунга қадар озодликка чиқаришга қарор қилган. Лекин, бунинг учун Алвес 1 миллион евро миқдорида гаров пули тўлаши керак.

Эслатиб ўтамиз, 10 март куни бразилиялик журналист Дани Алвес ўз жонига қасд қилди деб хабар тарқатган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг