UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07Исроил Мадримов Президент томонидан давлат мукофоти билан тақдирланди 0 18:33Мунира Абдуллаева Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади 0 17:36WBA чемпиони Роландо Ромеро: "100 миллион доллар эвазига ҳатто ўз отамнинг ҳам юзига ураман" 0 16:55"Барселона" Родри, Гордон ва Адейемини рўйхатдан ўтказди. Янги ўйинчилар "Эльче”га қарши майдонга тушишлари мумкин 0 16:06Бектемир Мелиқўзиев ҳақиқатан ҳам Армандо Ресендис билан жанг қиладими? Менежер жавоб берди 0 15:17Breaking! Жиззахда Формула-1 трассаси барпо этилиши мумкин! 0 14:21Бугун Андижон шаҳрида ММА бўйича Mangu 4 турнири ўтказилади 0 13:28Тошкентда жаҳон футболи афсоналари иштирокида спорт байрамлари ўтказилади 0 12:17Нурсултон Рўзибоев сўнгги спарринг машғулотини ўтказди (ФОТО) 0 11:25Беҳрузбек Усмонов - Жаҳон чемпионати совриндори! 0 19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0 18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0 17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0 16:52Россиялик теннисчи Ўзбекистон номидан ўйнаш таклифини олган 0 15:33Нурсултон Рўзибоев ва Достон Бозоров Арман Царукян билан овга чиқди (ФОТО) 0

22 янв 12:04
Янгиликлар

Олег Тактаровни Мексикада ўладиган даражада дўппослашди

Теглар :  Олег ТактаровUFC
UFC 6 турнири чемпиони, россиялик ММА фахрийси Олег Тактаров Мексикада яхшигина дўппосланди.

Тактаров маҳаллий меҳмонхоналарнинг бири қўриқчилари ҳамда номаълум қиз ўртасида юзага келган низога аралашган. 

"Вазиятни юмшатиш учун аралашгандим. Шу пайт ортимдан кимдир бошимга қаттиқ жисм билан тушириб қолди. Адашмасам бу бейсбол битаси эди. Шифокорлар ички гематома, яъни мияга қон қуйилиш ташхисини қўйишди. Қарийб 10 киши менга ташланганди. Бўғилаётганимда ўзимга келдим. Мени уришда давом этишарди. Биттаси қўлимга кишан солди, иккинчиси оёғимни боғлади. Чамаси 30-40 дақиқа ерда қимирламай ётдим. Бу супермафиозларнинг иши. Маҳаллий полиция етиб келмаганида мен ҳозир бу сўзларни ёзмаётган бўлардим. Мен нариги дунёнинг эшигидан қайтиб келдим", — дейди Тактаров.

Маълумот учун, Олег Тактаров россиялик биринчи UFC чемпиони ҳисобланади. Олег фаолиятини якунлаганидан сўнг асосий эътиборини киносаноатга қаратган.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
22 янв 14:49:59
Mironsho_Jabborov
Отабек Артиков фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
UFC chempioni? U bir turnir chempioni bo'lgan xolos...
Usha payt biroz tushunarsizroq va qoidasiz, hakamlarsiz, roundlarsz bolgan. Bir kechada 3kishini urib. UFC6 turnir chempioni bogan
   
22 янв 13:14:24
Отабек Артиков
UFC chempioni? U bir turnir chempioni bo'lgan xolos...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг