30 май 11:35
Янгиликлар
Бокс/ММА
Оливейра икки вазн чемпионлигини кўзламоқда
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Чарлз Оливейра ярим енгил вазнда ҳам чемпионлик учун ҳаракат қилиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
"Агар менга имконият берилса, ярим енгил вазнда ҳам чемпионлик учун жанг қилишим мумкин. Менда яхши диетолог ва жамоа бор. Биз бу вазнга бемалол ўтишимиз мумкин. Фақат бу учун менга чемпионлик жанги берилиши лозим", - деди Оливейра.
Эслатиб ўтамиз, Чарлз Оливейра UFC 262 турнирининг асосий жангида Майкл Чендлерни нокаутга учратиб, Хабибдан қолган чемпионлик камари соҳибига айланганди.
Ҳавола :
Манба : ESPN.com
Фикрлар