UZ

Сўнгги янгиликлар

11:53"Жанглар бизнесдан осонроқ эди, чунки..." - Хабиб Нурмагомедов бизнес лойиҳалари ҳақида гапирди 0 10:31Билол Муҳаммад ва бошқалар. UFC Fight Night 278 турнири иштирокчилари тарозига чиқишди (+барча жанглар рўйхати) 0 09:57Разамбек Жамалов RAF кураш лигаси билан шартнома имзолади 0 19:23Ўзбек клублари ЖЧ-2026 орқали қанча даромад топади? 0 18:49Болаларга қувонч улашган "Tashkent Open Judo Kids Cup IV" ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:18Махачев: "Баъзиларга "Оғайни, машғулот ўрнига бориб ишла" дегинг келади" 0 17:54Дональд Трамп: "Оқ уй яқинидаги UFC аренаси абадий қолиши мумкин" 0 17:28Шакира ва Burna Boy очилиш маросимида ЖЧ-2026 мадҳиясини ижро этади 0 16:53Жон Жонс ва Даниэль Кормье ўртасида трилогия ўтказилади 0 16:25Аниш Гири Синдаровнинг Бибисара билан муносабати тўғрисида ҳазиломуз пост жойлади 0 15:50Дмитрий Бивол P4P рейтингида Топ-10`га қайтди 0 15:14Бельгия терма жамоаси бош мураббийи: "Биз аутсайдермиз" 0 14:44Тожикистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров билан бир кардда октагонга чиқади 0 14:01Жаҳонгир Зокиров Zuffa Boxing'даги илк жангини мағлубиятсиз боксчига қарши ўтказади 0 13:33Камончиларимиз Анталиядаги Жаҳон кубогида иштирок этишади 0

08 окт 14:24
Янгиликлар

Бокс/ММА

Оливейранинг мураббийи Махачевга қарши жанг нечанчи раундда тугашини айтди

Чарльз Оливейранинг мураббийи Алиреза Ноэ Ислам Махачевнинг кураши Хабиб Нурмагомедовникидан яхшироқ эканини таъкидлади.

"Рус кураши Американикидан фарқ қилади. Лекин, ҳаммасини аллақачон биламан. Ислам доғистонлик жангчи, унинг заиф томонларини аллақачон билиб олганман.

Унинг услуби кураш, бу борада у Хабибдан яхшироқ. Хабиб кўпроқ самбо ва дзюдони намойиш этган. Махачевнинг услуби кўпроқ жангга ўхшайди ва у ғалаба қозониш учун Чарльзни партерда ушлаб туришга ҳаракат қилади. Унинг жиу-житсуси яхши. Аммо, бу Оливейрага қизиқ эмас.

Биз тўрт йилдан бери бирга ишлаяпмиз ва Чарльз жуда ўзгарган. У билан спарринг ўтказиш қийин. 26 йилдан бери кураш билан шуғулланаман, чемпионатда ғолиб бўлганман. Лекин, у билан курашиш қийин, чунки у тез мослашади ва жуда ақлли.

Агар Чарльз эронлик ёки россиялик бўлганида кураш бўйича жаҳон чемпиони бўларди. Унинг танаси жанг қилиш учун жуда мос келади.

Ўйлайманки, Махачев Оливейрани йиқита олмайди. Агар Чарльз уни йиқитса, таслим бўлишга мажбур қилади.

Кўпчилик курашчилар рақиб тагига тушганда кучсиз бўлиб, ўрнидан туришга ҳаракат қилади ва Чарльз бундан фойдаланади. Жанг учинчи раундда якунланади. Оливейра уни таслим бўлишига мажбур қилади ёки нокаутга учратади", - дея мураббийнинг сўзларини келтиради Sportskeeda.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг