UZ

Сўнгги янгиликлар

19:17"Ким ютса ҳам, О'Мэлли навбатдаги даъвогар бўлиши керак" - Нурмагомедов навбатдаги рақиб ҳақида гапирди 0 18:55Акмал Мозговой "Насаф"да қоладиган бўлди 0 18:32Махачев 2025 йилги режалари ҳақида: "Пулларим бор, менга иккинчи камар керак" 0 18:10Царукян Топуриянинг енгил вазнга ўтиши ҳақида: "Бу дивизионни кучайтиради" 0 17:37"Умарнинг жанги Махачевникига қараганда қийин бўлади" - мураббий 0 17:14"Манчестер Юнайтед" скаути: "Унда "Юнайтед" ДНКси бор, афсуски бизникилар буни кўра олишмади" 0 16:38Макгрегор Илия Топурия "Сантьяго Бернабэу"ни тўлдира олишига шубҳа қилмоқда 0 16:12"Унинг кучсиз томони йўқ" - Махачев нима учун Арман дивизионда биринчи рақамли эканлигини айтди 0 15:45"Intuit Dome" ёнғинга қарамай UFC 311 турнири ўтказилишини тасдиқлади 0 15:02Ҳусанов «Ланс» рекордини такрорлайди 0 14:19Кутилмаган хабар: Богдан Гусковнинг Уокерга қарши жанги бекор бўлди 0 13:30Ислам Махачев Хабибнинг рекордини янгилаш ҳақидаги саволга жавоб берди 0 12:44IBF чемпион Ломаченкога муҳлат белгилади 0 12:23Бразилиялик ярим ҳимоячи "Пахтакор" йиғинига қўшилади 0 12:02UFC 311 турнирининг манзили ўзгариши мумкин 0

27 май 23:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

Олти нафар боксчи қизимиз Осиё чемпионати финалида қатнашадиган бўлди

Дубайдаги Осиё чемпионатида тўртинчи кун жанглари якунланди.

Кун давомида 6 нафар боксчимиз жанг қилади.  Ушбу саҳифа орқали жанг натижалари билан танишиб боришингиз, шунингдек баҳсларни жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин. 


САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ




Бугунги баҳсларда иштирок этган етти нафар боксчи қизларимиздан беш нафари олтин медал учун юришини давом эттиради ва яна икки нафар боксчимиз бронза медалга эга бўлди. Бунгача эса -81 кг вазнли Соҳиба Рўзметова автоматик тарзда финалга йўл олганди. Демак, Осиё чемпионати финалида 6 нафар боксчи қизимиз жанг қилади.

23:03, Моҳира Абдуллаева ҳиндистонлик рақибига имкониятни бой берди ва бронза медалга эга чиқди

22:31. Мавлуда Мавлонова жамоамиз учун олтинчи финал чиптасини тақдим этди

22:14. Навбаҳор Ҳамидова Ҳиндистон вакили Ловлина Боргоаинга қарши рингга кўтарилди ва ғалаба қозонди. Бизда бешта финалчи бор

21:48. Моҳинабону Абуллаева анча таржибалик боксчига қарши рингга кўтарилди ва имкониятни бой берди. Шу тариқа, Моҳинабону Осиё чемпионатининг бронза медалига эга бўлди

21:01: Осиё чемпионатида -57 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Ситора Турдибекова ярим финалда тожикистонлик Мижгона Самадовага қарши жанг қилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

20:27. Ситора Шагатова ярим финал жангида Эденедали Мичидмага қарши рингга кўтарилди ва ғалаба қозонди. Ҳозирча қизларимдан уч нафари финалда. Ҳозирча...

19:24. Осиё чемпионати. -48 кг вазн тоифасидаги боксчимиз Гуласал Султоналиева ярим финалда вазндаги биринчи рақамда сараланган боксчи, филиппинлик Хосе Габучога қарши жанг қилди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Финал!

Унда 7 нафар боксчи қизимиз рингга кўтарилади:

-48 кг: Гуласал Султоналиева - Хосе Габучо (Филиппин) 4:1

-54 кг: Ситора Шагдарова - Эденедали Мичидма (Мўғулистон) 4:1

-57 кг: Ситора Турдибекова - Мижигона Самадова (Тожикистон) 5:0

-64 кг: Моҳинабону Абдуллаева - Милана Сафронова (Қозоғистон) 0:5

-69 кг: Навбаҳор Ҳамидова - Ловлина Боргоаин (Ҳиндистон) 3:2

-75 кг: Мавлуда Мавлонова - Марина Волнова (Қозоғистон) 3:2

+81 кг: Моҳира Абдуллаева - Анупама (Ҳиндистон) 1:4

Жанглар Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

   
28 май 06:41:17
Nuriddin 77
Hindiston jahon chempionatidagi translarni ob kelmagan kõrinadi yoki ikkinchi tarkib translar kelgan bõlishiyam mumkin har holda bizga õhshab ulardayam 6 ta finalist qozoqlarda 8 ta
   
28 май 00:24:26
Sherozbek Toshmatov
Qoyil 6 ta final. Barcha finlaga chiqqan qizlarimiz oltin olishsin deya duodamiz!
   
28 май 00:22:02
Bunyodbek Madaminov
Рақиблар ўта кучсизми ё бу мусобақани аҳамияти унча юқори эмасми, тўғримамлакат жамоаси 20 нафар боксчиларимиздан 18 таси медал олиши бу фантастикаю.
   
27 май 23:09:34
Режаббой Хасанов
Bu safar qizlar yorib tashlashdiku, barakalla. Yutkazganlari ham yomon jang qilishmadi
   
27 май 23:06:27
Aziz
umid samatov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
nega 6ta deyayabdi....5taku
bitta bokschimiz kurashsiz finalga yo'l olgan
   
27 май 22:35:01
umid samatov
nega 6ta deyayabdi....5taku
   
27 май 21:40:18
Бахтиёр Чориев
Ничо себе девушки зажигают
   
27 май 21:28:58
umid samatov
qizlarga gap yoq
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг