UZ

Сўнгги янгиликлар

12:12Арсен Венгер ФИФА президенти лавозими учун курашда Инфантинонинг рақибига айланиши мумкин — The Times 0 11:45Волкановски ўзига нима мотивация беришини айтди - бу пул ёки камарлар эмас 0 11:16Бугун Жаҳон чемпионатида оғир вазнлиларимиз, хусусан Музаффарбек Тўрабоевнинг чиқишига гувоҳ бўламиз! 0 10:45Фьюри – Жошуа жанги учун чипталар бир соат ичида сотилиб кетди 0 10:14Португалия терма жамоаси Жезуш билан низодан сўнг Роналдунинг 980-голи фонида муносабат билдирди 0 09:43Жавоҳир Синдаров - Гукеш Доммаражу: ўйинларнинг тўлиқ тақвими расман маълум бўлди 0 09:04UFC Fight Night 290 тарози натижалари: уч жангчи вазн қила олмади, улардан бири ортиқча 3,4 кг тош босди 0 08:33Деонтей Уайлдер шу йил енгилмас жаҳон чемпиони билан жанг қилиши мумкин 0 08:02Терма жамоамиз Марокашга мағлуб бўлди 0 19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0

01 окт 11:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

Оммавий муштлашув иштирокчилари Фрейтас ва Сильвага жазо белгиланди

Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида 27 сентябрдан 28 сентябрга ўтар кечаси бўлиб ўтган "Spaten Fight Night 2" бокс оқшоми оммавий муштлашув билан якунига етган эди.

Жанжалда Аселино Фрейтас ва Вандерлей Сильва жамоалари ўзаро муштлашиб кетишган ва бу оммавий жанжалга айланганди. Ушбу муштлашув иштирокчиларининг дисквалификация муддатлари маълум бўлди.

Бразилия миллий бокс кенгаши муштлашув иштирокчиларига 2 ойдан 12 ойгача дисквалификация эълон қилди. Фрейтаснинг юзига икки марта зарба берган Сильва энг кўп четлатиш олди - бир йил. 

Қизиғи, Сильвани нокаутга учратган Аселино Фрейтаснинг ўғли Рафаэль Фрейтас ҳозирча жазосиз қолди, чунки у тадбирда расмий мақомга эга бўлмаган. Бразилия миллий бокс кенгаши унга бокс тадбирларига боришни умрбод тақиқлашни тавсия қилди. Бу тавсиянинг бажарилиши мусобақа ташкилотчиларига боғлиқ бўлади.

Боксчиларнинг ўзлари эса 180 кунлик дисквалификация ҳамда Бразилиядаги ҳар қандай бокс мусобақаларида қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг